Шайтоннинг васвасаси ва баъзи “одамлар”нинг саволларига қуйидагича жавоб берилади:

  1. Aгар биз фаразан Аллоҳнинг яратувчиси бор деб айтсак ҳам, савол берувчи: Ўша Аллоҳни яратган зотни ким яратган, дейди. Яратувчининг Яратувчисими? Ва шунга ўхшаш саволлар чексиз давом этади. Бироқ, бунақа чексиз занжирга ўралашиб қолиш ақлга зиддир.

Соғлом ақлга мурожаат қилсак, Парвардигори Олам ҳамма нарсани яратган, Уни ҳеч ким яратмаган, У азалий бор бўлган Яратувчидир. Бу нарсалар ақлга мувофиқ ва мантиққа мос келади. Ва бу Яратгувчи Aллоҳ Таолодир.

  1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга ушбу саволни қаердан келиб чиққанлиги ва унга қандай жавоб берганлиги маълум.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Шайтон бирингизнинг ёнига келиб: “Осмонни ким яратган, ерни ким яратган?”, дейди. У: “Аллоҳ”, деб жавоб беради. Кейин шайтон: “Аллоҳ барча халойиқни яратган бўлса, Аллоҳни ким яратган?”, дейди. Ким шундай саволга дуч келса “Аллоҳга ва Пайғамбарларига иймон келтирдим”, десин”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Шайтон бирингизнинг ёнига келиб: “Буни ким яратган, уничи, буничи?”, деб айтади. Ҳатто, Раббингни ким яратган?, дейди. Ким шу ҳолатга тушса Аллоҳдан паноҳ сўраб, дарҳол тўхтасин”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Шайтон банданинг ҳузурига келиб: “Буни ким яратган, уничи, буничи?”, дейди…” (Муслим ривояти).

Ушбу ҳадислардан аён бўладики, бу саволнинг манбаи шайтондир. Демак, бу саволга жавоб ва ундаги шубҳани даволаш қуйидагича бўлади:

1) Мусулмон унга итоат қилмаслиги, унинг фикри ва васавасаларига эргашмаслиги ва шайтоннинг алдашига йўл қўймаслиги керак;

2) шундай савол туғилганда: «Мен Aллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига иймон келтирдим, дейиши керак;

3) шайтондан ҳимоя қилиш учун Aллоҳдан паноҳ сўраш керак, “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм”. Шунингдек, “Ихлос” сурасини ўқиши керак.

  1. Аллоҳ борлиги ҳақидаги далилларга келсак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бир нечта ҳадислар келган:

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуоларида шундай деганлар: “Ё Аллоҳ, Сен Аввал (азалий)сан, Сендан олдин ҳеч нарса бўлмаган. Ўзинг охир (боқий)сан, Сендан кейин ҳеч нарса бўлмайди” (Муслим ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таоло азалдан бор бўлган, У билан бирон нарса бўлмаган”, бир ривоятда: “Ундан олдин ҳеч нарса бўлмаган” (Бухорий ривояти).

Қуръони Каримдаги ушбу ҳадисларга қўшимча равишда, бу борада кўплаб оятлар мавжуд. Мўмин киши буларга ишонади ва шубҳа қилмайди, кофир эса рад этади ва мунофиқ иккиланади.

Aллоҳ таолодан самимий имон ва ишонч инъом этишини сўраймиз. Ва фақат Aллоҳнинг ёрдами билан бўлади!

142130cookie-check“Мен: Aллоҳ ҳамма нарсани яратди, деб айтаман, шайтон: Aллоҳни ким яратди, деяпти!?”
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting