Болажонлар саҳифаси – Омонат (38-ҳадис)

0
23

Ҳусниддин амаки айбланаётган одамга ишора қилиб деди:

“Қози жаноблари ўтган йили мен чет давлатга чиқиб кетаётганимда бу одамга омонат қилиб олмос кўзли узукни қайтариб беришни сўраябман лекин бу бермаябди”.

Қози айбланувчидан: “Нега сен бу кишига ўз узугини қайтариб бермаябсан?” – деди.

У киши: “Бу одам алдаябди. У менга ҳеч қандай узук бермаган” – деди.

Қози Ҳусниддин амакига: сизда бу одамга узукни берганингизни тасдиқлайдиган гувоҳ борми?” деди.

Ҳусниддин амаки: “Йўқ, мен унга узукни катта чинор дарахти остида берган эдим”- деб жавоб берди.

Қози: “У ҳолда бориб ўша дарахтдан битта шохини узиб келинг”- деди. Айбланувчи эса маҳкамада қолди. Бир қанча муддат ўтгандан кейин қози айбланувчига қараб: “Бу Ҳсниддин бунча кечикиб кетди, ойнадан қарачи келмаётганмикин?” – деди.

Шунда ҳалиги айблануви ўрнидан турмасдан: “У жой узоқда, 3 соатдан кейингина етиб келади” –деди. Қози шунда: “Қара-я, сен айбингни ўзинг ошкор қилдинг. Омонатни олмаган бўлсанг унинг манзилини қаердан билардинг? Сен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай ҳадисларини эшитмаганмисан:

إياكم و الكذب فإن الكذب يهدي الي الفجور و إن الفجور يهدي الي النار

Ёлғондан сақланинг. Чунки у инсонни ёмонликка етаклайди. Ёмонлик эса жаҳаннамга бошлайди. (Муслим, Бирр 103)

Шундан сўнг қози айбланувчига қитъий ҳукм чиқарди.

Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва
Муаттар Абдулқаюм таржимаси

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг