Бугун 24 май куни улуғ айём Рамазон ҳайитини нишонлаяпмиз. Глобал пандемия сабаб баъзи чекловлар бўлишига қарамай халқимиз, дунё мусулмонлари байрамни хурсандчиликда ўтказишга ҳаракат қилмоқдалар. Дунёнинг турли давлатларида бугунги байрам қандай ўтказилди? Буни суратлар орқали билиб оламиз. Карантин чоралар мамлакатларда турлича бўлганлиги учун ҳам давлатлардаги уламолар кегаши вазиятга қараб фатволар чиқардилар. Юртимизда, фатвога кўра ийд намози ўрнига зуҳо намози ўқилди.

Саудия Арабистонидан ҳайит кунлари Масжидул Ҳаром ва Масжидун Набавийдан ташқари ҳудудларда комендантлик соати эълон қилинди. Ҳеч кимнинг кўчага чиқиши мумкин эмас. Бугун 24 май кун ўзаро масофа сақлаган ҳолда саноқли одамлар иштирокида ийд намози ўқилди.

Афғонистонда давлат расмийлари иштирокида кам сонли одамлар билан ийд намози ўқилди.

Боснияда қатъий карантин чоралари кўрилган ҳолда ҳайит намози ўқилди.

Фаластинда эса, икки томонлама хавфсизлик чоралари кучайтирилган ҳолда байрам нишонланди.

Жанубий Кореа масжидида ҳам ўзаро масофа сақлаган жамоат ҳайитни ўтказдилар.

Нью-Йоркнинг марказий кўчасида, Насдак фонд биржа таблосига мусулмонларни табриклаб “Eid mubarak” деган ёзув чиқарилди.

Покистонда кичик жамоатлар  ташкил қилиниб, ийд нишонланди. Ибодатдан сўнг, авиаҳалокатда вафот этганлар  ҳақига дуо қилинди. Шу билан бирга, вирусни бутун дунё бошидан кўтаришини Аллоҳдан сўраб илтижо қилдилар.

143650cookie-checkДунё мусулмонлари ҳайитни қандай нишонладилар?
Дўстларга улашинг:

1 та изоҳ бор

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting