Ҳақ тўланиши лозим бўлган эмизиш муддати.

Ота зиммасига юкланадиган эмизиш ҳақи – унинг муддати икки йил килиб белгиланишига ижмоъ қилишган. Tалок килинган аёл икки йилдан сўнг эмизиб, бунинг хакини талаб килса-ю, отаси буни беришдан бош тортса, мажбур қилинмайди. Икки йил ичида эмизса, мажбур килиниши мумкин. Буларнинг барчаси қози имом Фахруддиннинг «Фатово»сида кайд этилган.

Эмизишга ҳақ олиш муддати.

Эмизишга ҳақ олиш  муддати бўйича Шамсулаимма Халвоний [1]” шундай деган: Бу нарса ушбу ихтилофдан келиб чикади. Ҳатто хотинини талоқ қилса ва икки йилдан сўнг эмизиб, шунга ҳак сўраса, Абу Ҳанифа фикрига кўра, ўттиз  ой тулгунича ҳақли бўлади. Абу Юсуф ва имом Муҳаммад наздида эса, икки йилдан ортиғига ҳак олмайди. Кўпчилик машойихлар ота зиммасидаги ҳақи тўланадиган эмизиш муддати икки йил этиб белгиланган, деган фикрни билдиришган. Ижмоъга кўра, ҳатто талок қилинган аёл икки йилдан сӱнг эмизищ ҳақини олишга ҳақи иуқ, факат икки йил ичидагина олади.

Она никохда бўла туриб, эмизиш ҳақини талаб қила олмайди.

Бир кишининг ёш боласи бўлиб, боланинг онаси никоҳида турган эридан эмизиш ҳақини талаб қилса, агар эр уни ёллаган бўлса ҳам, аёлнинг бунга ҳақи йўқ. Чунки никох буйича таъминот эр зиммасидаги мажбуриятдир. Агар эр зиммасига эмизиш ҳақини ҳам юклайдиган бўлсак, эмизиш ҳақи ва никоҳ буйича таъминот  бир кишининг маблағидан олиниши лозим бўлади. Агар боланинг шахсий маблағи бўлмаса, бу нарса жоиз эмас. Агар унинг маблағи бўлса, эмизиш ҳаки мазкур ҳолатни бартараф этиш учун шу маблағдан олинади..

Талок иддаси пайтида онанинг ҳақи.

Агaр она ражъии талокдан идда саклаётган бўлса, болани эмизиш ҳақини талаб қила олмайди. Чунки никоҳ тўлиқ бекор бўлган эмас. Агар боин талок ёки уч талокда идда cаклаётган бўлса, эмизиш ҳақини талаб қила оладими? Бу масалада икки ҳил ривоят бор.

Эслатма: «Ҳидоя»да шундай дейилган: Талоқ қилиниб, иддаси тамом бўлган хотин  ўзининг боласини парвариш қилиш болани олиб ўзга шаҳарга сафар қилмагай. Зероки, онаси учун болани бошқа шаҳарга олиб кетишида боласидан жудо бўлиш жихатидан отасига зарари бордир. Фақат хотин ул талоқ қилган эр бирла ўша ерда никохланган бўлса, боласи билан ул ерга сафар қилса бўлади.

  1. Аёл эри билан эмизиш ҳақи борасида сулҳ қилса.

Агар аёл эри билан эмизиш ҳақи борасида бирор нарса буйича сулх қилса-чи? Агар сулх никоҳ бекор бўлмаган ёки ражъий талоқдан идда сақлаётган пайтда бўлса, жоиз эмас. Агар сулх боин ёки уч талокдан идда сақлаётган пайтда бўлса, икки ривоятдан бирига кўра жоиздир.

Она қачон эмизишдан бош тортишга ҳақли бўлади?

Агар никох бекор булмаган, ражъий талокдан идда сақлаётган пайтда, икки ривоятдан бирига кўра боин ва уч талокдан идда саклаётган пайтда эмизиш ҳақини ололмас экан, онаси эмизишдан бош тортиши мумкин ва бунга мажбур қилинмайди. Лекин юқорида олдинрок зикр қилинган шартлар асосида бўлиши лозим.

Эмизикли аёл Рамазон ойида боласи учун дори ичиши мумкинми?

Насафийнинг «Фатово» [2]сида шундай дейилган: Шундай савол беришди: Қорин оғриғи билан оғриб, шу касал туфайли ўлим хавфи бўлган эмизикли бола  ҳақида сўралди. Бир аёл уни эмизиш учун ёлланган. Табиблар агар шу аёл берилган дорини ичса, бола тузалиб кетади, деrан фикрда. Бу Рамазон ойида содир бўлаётган ҳодиса. Аёл узр сабаб рӯзасини очиши мумкинми? У шундай жавоб берди: Агар табиблар бу борада аниқ тўхтамга эга бўлса мумкин бўлади. Кози имом 3аҳириддин”[3] шундай деган. «Бу табибнинг мусулмон ёки кофирлигига боғлиқ. Масалан бир мусулмон киши таяммум билан намоз ўқиса ва бир кофир олдига келиб сув бераман, деса намозини бузмайди. Эҳтимол сув беришидан мақсади намозини бузишдир. Рузада ҳам шундай.

Эслатма: Рӯза тутишга узрли бўлганлар қуйидагилар:

1.Ута кари кишилар. 2.Хомиладор аёллар. 3. Эмизикли аёллар. 4.Мусофирлар. 5. Беморлар. 6. Очлик ва чанқок оқибатида ҳолдан тойганлар. 7. Мажбурланган шахс. 8. Машаққатли касб эгалари. 12. Ҳомиладор ва эмизикли аёл боласидан хавфсираса, рӯзасини очиши мумкин.

Кудурийнинг «Мухтасар»[4]ида шундай дейилган:

Ҳомиладор ва эмизикли аёл ўзидан ёки боласидан (касал бўлиб қолади деб) хавфсираса, рӯзасини очади ва кейин қазосини тутиб беради. Бунда аёл товон бериши вожиб эмас.

4-курс талабаси Холмирзаева Дилноза

[1] Шамсулаимма Ҳалвоний Абу Mухаммад Абдулазиз ибн Ахмад ибн Наср ибн Солих Халвоний (Халвоии) Бухорий фикқҳ илмини Ҳусайн ибн Али Наcафийдан олган. У 448/105/ йили Кеш шаҳрида дунёдан ўтиб, Бухорога кeлтирилиб дафн этилган. Унинг илмий мақоми юксак бўлиб, машхур мужтахидлардан ҳисобланган. (Тож ат-тарожим.- Б.142;B Кашф аз-зунун.- Ж. 2. – Б. 1224; ал-Ансоб.-Ж.4.-Б. 1943 Табакот ал-фукаҳо.- Б.70;B ал-Алом. – Б. 4.- Б.1363 Сияру аъломин-нубало. Ж.18. Б.177; ал-Фавоид ал-баҳия.-Б. 114-115).

[2] Ал-Фатово ан-насафия-Нажмуддин Умар ибн Муҳаммад Насафий. Аллома Самаркандда «Соҳибул манзума» номи билан машхур булган. У537 ҳ.йилда вафот этган. (ал-Фавоьид ал-баҳия 190-бет, Кашфуз зунун 2-жуз, 1230-бет).

[3] Заҳириддин – Қози Захириддин Абу Бакр Муҳаммад ибн Ахмад Бухорий 619/1222 йилда вафот этган. (Кашфуз зунун 2-жуз, 1226-бет).

[4] Мухтасар ал-Қудурий Абу Ҳусайн Аҳмад ибн Муҳаммад Қудурий Бағдодий (ваф. 428 ҳ.й)нинг фикхий асари. (Кашфуз зунун 2-жуз, 1233-бет). Мухтасар ал-Кудурий Аby-л-Xусайн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Жафар ибн Хамадон ибн Абу Бакр Қудурий Боғдодий.

144220cookie-checkИсломда разоъ ҳукмининг собит бўлиши ва у билан боғлиқ турли ижтимоий масалалар – 4
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting