Туркия президенти ўз твиттерида мусулмонларга табрик йўллаб, қатор давлат раҳбарлари билан телефонда мулоқот қилган.

Туркия президенти Режиб Тоййиб Эрдўғон турк халқини, шунингдек, бутун мусулмон оламини муқаддас Рамазон ойининг тугаши ҳайит байрами билан табриклади.

“Мен Ислом оламини ва халқимизни ушбу байрам билан табриклайман ва келгуси Рамазон ойини Аллоҳ таолонинг баракалари билан соғлик, фаровонлик ва тинчликда кутиб олишни тилайман”, деб ёзди президент ўз твиттерида.

Эрдўғон 24 май куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқат қилиб, президентлар бир-бирларини байрам билан табриклаган эди.

Шунингдек, Туркия президенти маъмурияти Алоқа идорасининг хабар беришича, Туркия раҳбари Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, Покистон президенти Ариф Алви, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Уммон Султон Хейсем бин Ториқ билан телефон орқали сўзлашувлар олиб борган.

Суҳбатдошлар бир-бирларини Рамазон байрами билан табрикладилар, янги турдаги коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши кураш ва пандемиядан кейинги давр режаларини муҳокама қилдилар.

144530cookie-checkРежиб Тоййиб Эрдўғон Ислом оламини байрам билан қутлади
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting