Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Самуд қабиласи Ҳижоз билан Шорн диёрларининг ўртасидаги Ҳижр деган минтақада ҳаёт кечирарди. Уларнинг буюк меъморий маданиятлари бор эди. Улар тоғларда катта-катта уйлар, ерда кўплаб қасрлар қургандилар. Уларнинг ерлари унумдор бўлиб, боғлари жуда кўп эди. Аллоҳ тало уларни соғлом ва бақуwат, сердавлат, серфарзанд қилганди.

Лекин Самуд қавми нодон, Аллоҳни танимайдиган кишилар эдилар. Улар бут-санамларга, ҳайкалларга ибодат қилишарди. Ўзлари қўллари билан ясаб
олган бутларини илоҳ деб, маъбуд деб уларга сиғинишарди. Турли бузуқ, ёмон ишларни қилишни одат қилган эдилар. Аллоҳ берган неъматларига шукр қилиш ўрнига, уларга ўзимиз ўз ҳаракатларимиз билан эришяпмиз дея маддохлик қилиб, уни инкор этиб ношукрлик, нонкўрлик қилар эдилар. Шунинг учун Аллоҳ тало уларга йўлбошчи бўлсин, уларни тўғри йўлга чақирсин деб Ўзининг пайғамбари Солиҳ алайҳиссаломни уларга пайғамбар қилиб юборди.

Солиҳ алайҳиссалом уларни Аллоҳга ибодат қилишга даъват қилиб, бутларга ибодат килмасликка чақирдилар. У зотга ҳам жуда оз камбағал ва ночор инсонларгина иймон келтирдилар холос. Бойлар ва қабила бошлиқлари эса иймон келтирмадилар. Кофирликларича қолдилар.

Бу кофирлар жим ҳам юрмасдан, иймон келтирган одамларни динларида шак-шубхага солиб қўйишга, уларни тўғри йўлдан, Ҳақ йўлидан оғдиришга ҳаракат қилардилар. Улар Солиҳ алайҳиссаломнинг умматларига – мўминларга қарата: “Солиҳни Раббидан Пайғамбар қилиб юборилган, деб билмоқдамисиз?“- дедилар. (Ароф сураси, 75-оят).

Уларнинг бу бўҳтонларига қарамай Солиҳ алайҳиссаломга иймон келтирган, Аллоҳни динини тан олган мўминлар динларида мустаҳкам туриб: “Албатта, биз у ила юборилган нарсага иймон келтирувчилармиз“-дедилар (Ароф сураси, 75-оят).

Кофирлар эса яна ўзларининг нодонликларида давом этиб: “Албатта, биз сизлар иймон келтирганга кофирмиз“ дедилар (Ароф сураси, 76-оят)

144940cookie-checkБолажонлар саҳифаси. Пайғамбарлар қиссаси – Солиҳ алайҳиссалом-1
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting