Масжид коронавирус пандемияси туфайли икки ойдан кўпроқ вақт давомида ёпиқ турди.

Aл-Aқсо масжиди 31 май якшанба куни очилади. Бу ҳақда Қуддус Ислом Вақф Кенгаши хабар қилди.

Исломнинг учинчи муқаддас масжиди коронавирус пандемияси туфайли икки ойдан кўпроқ вақт давомида ёпиқ турди. Бироқ масжид минораларида азон овози янгради. Aл-Aқсо масжиди жамғармаси раҳбари шайх Умар Кисванийнинг таъкидлашича, масжид очилгач, зиёратчилар соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чоралар кўрилади.

Масжидга ташриф буюрувчилар сонида ҳеч қандай чекловлар бўлмайди.

145630cookie-checkAл-Aқсо масжиди очиладиган бўлди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting