Таяммум покловчи бўлишининг учинчи шарти қўлларини икки марта ер жинсига уриб, биринчиси билан юзга, иккинчиси билан икки қўлга тирсаклари билан қўшиб масҳ тортишдир. Шунга кўра таяммум қилмоқчи бўлган одам аввало узук, соат каби масҳ тортишга халал берадиган нарсаларни ечиб, енгларини тирсакларидан юқоригача шимариб сўнгра таяммум қилишга киришади. Дастлаб иккала кафти билан ер жинсига бир зарба уради. Агар кафтларига кўп тупроқ ёпишиб қолса бошбармоқларининг ёнбошларини бир-бирига оҳиста уриб ёпишган тупроқларини қоқади, сўнгра кафтлари билан юзига масҳ тортади. Ушбу одобга риоя қилиш туфайли юзни “бўяб қўйиш”нинг олди олинган бўлади. Кейин иккинчи зарба уриб аввал чап қўлининг учта кичкина бармоқлари билан ўнг кафтининг орқасидан бошлаб тирсакка қараб қараб масҳ тортади. Тирсакни ҳам қўшиб масҳ тортганидан сўнг бош бармоқ ва кўрсаткич бармоқлари ҳамда уларнинг оралари билан иккинчи тарафидан кафтга қараб тушади. Иккинчи қўлга ҳам худди шу тарзда масҳ тортилади. Юз ва қўлларнинг бирор жойини қолдирмасдан масҳ тортишга имкон қадар ҳаракат қилинади. Зеро бу амал таҳорат ўрнига баданни поклаш воситасидир.

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим

145870cookie-check3. Пок ер жинсига икки марта қўлни уриш
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting