Аллоҳ таоло масжидларни Ўзига энг маҳбуб макон қилган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаҳарларнинг Аллоҳга энг маҳбуб жойи – масжидларидир. Шаҳарларнинг Аллоҳга ёқимсиз жойи бозорларидир” деганлар. (Муслим ровояти)

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган, намозни тўкис адо этган, закотни (ҳақдорларга) ато этган ва ёлғиз Аллоҳдангина қўрқадиган зотларгина обод қилурлар. Ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар, ажабмас” (Тавба сураси: 18-оят).

Қуръони каримда зикри келган Маккадаги масжид.

Ер юзида одамлар Аллоҳга ибодат қилишлари учун бунёд этилган илк масжид бу Макка шаҳридаги ал-Масжиду-л-ҳаромдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб, “Ҳақиқатан Баккадаги биринчи Уй одамларга баракот ва бутун жаҳон аҳлига ҳидоят уйидир.” (Оли Имрон сураси: 96-оят).

Қуръони каримда зикри келган мадинадаги масжидлар.

Мадинаи мунаввар (Ясриб) – Аллоҳ таолонинг раҳмати ёғилган шаҳар. Унда Оламлар сарвари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак равзаи шарифлари бор. Мадина Сайдия Арабистони ҳудудидаги шаҳар. У Маккадан 430 чақирим шимолда.

Масжидун набавий фазилати:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаҳарларни ейдиган (енгадиган) шаҳарда туришга амр қилиндим. Уни Ясриб дейдилар. У Мадинадир. У (ёмон) одамларни ҳудди босқон темирнинг кирини сургун қилганидек, сургун қилади”, дедилар”.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менинг ушбу масжидимдаги намоз ундан бошқалардаги мингта намоздан афзалдир. Фақат масжидул ҳаром бундан мустасно”, дедилар.

Қубо масжиди

Қубо масжиди Ислом тарихида тақво асосига қурилган илк масжид бўлиб, Аллоҳ азза ва жалла бу ҳақда Қуръони каримда бундай марҳамат қилади.Биринчи кундан тақвога асосланган масжид эса, унда туришингизга лойиқроқдир. Унда покланишни хуш кўрадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севар» (Тавба сураси, 108-оятлар).

Ушбу оятлар бу масжиднинг улуғлиги, хайру-барокати ва бошқа масжидларга қараганда афзал эканини англатади. Ояти каримадаги “тақво асосига қурилган масжид” ҳақида турлича фикрлар бор. Кўпчилик бу Қубо масжиди ҳақида нозил бўлган, деб ҳисоблайди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ушбу оят Қўбо масжиди ҳақида нозил бўлган. Улар сув билан истинжо қилар эдилар, шунда ўшалар ҳақида нозил бўлган”, деганлар. Термизий ва Баззор ривояти.

Зирор масжиди:
Аллоҳ азза ва жалла бу ҳақда Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: «Яна шундайлар ҳам борки, улар (мўминларга) зарар етказиш, куфр, мўминлар орасига тафриқа солиш ва олдин Аллоҳ ва (Унинг) Расулига қарши урушган (бир) кишига кўз тутиш учун масжид қуриб олдилар. Яна: “Фақат (бундан) яхшиликни истаган эдик”, деб қасам ҳам ичадилар. Аллоҳ гувоҳлик берадики, улар, албатта, ёлғончилардир!
Бу Маданада мунофиқлар тарафидан қурилган масжид эди. Мусулмонларга зарар келтириш учун қурилган бўлгани учун бу масжид Қуръони каримда Масжидул Зирор (зиён) дея номланган. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам фитна ўчоғи мавжуд бўлмаслиги учун уни бузишга амр қилганлар.

Масжидул Ақсо:
Қуддуси Шарифнинг Эски шаҳар томонида жойлашган Масжидул Ақсо Маккаи Мукаррамадаги Масжидул Ҳаром, Мадинаи Мунавварадаги Масжиди Набавийдан сўнгги учинчи муқаддас макон ҳисобланади.

Бунинг бир неча сабаблари бор. Биз уларнинг энг эътиборлиларини айтиш билан чекланамиз:

Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг исро ва меърож кечаси. “Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот пок бўлди. Албатта, У эшитгувчи ва кўргувчи Зотдир”
(Исро сурасининг 1-ояти)

Ботир Носиров
Ховос тумани “Хуснобод” жоме
масжиди имом хатиби

145940cookie-checkҚуръони каримда зикр қилинган масжидларни биласизми?
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting