«Ал-Арабия» телеканали мухбири буни «Тарихий воқеа» деб таъкидлади. 622 йили қурилган масжид тарихда биринчи бор намозхонлар учун ёпилган эди.

Саудия Арабистонида, Маккадаги Масжидул Ҳаромдан ташқари барча масжидлар 31 май куни очилди. Бу ҳақда Исломий ишлар вазири Абдил Латиф бин Абдил Азиз ал-Шайх маълум қилди, деб хабар беради Саудия Арабистони матбуот агентлиги.

Бундан ташқари, бугун Мадинадаги Пайғамбаримиз масжидларида жамоат бўлиб намоз ўқилди.

Мадинадаги Масжидун-Набавий эшиклари коронавирус карантини туфайли ёпилганидан икки ярим ой ўтиб, милодий 2020 йил 31 май, ҳижрий 1441 йил 8 Шаъбон куни тонгда қайтадан очилди. Бугун эрталабдан келганлар ижтимоий масофа сақлаган ҳолда масжидга кириб, яна шу тарзда Бомдод намозини адо этди. Масжидга унинг умумий сиғимининг 30-40%и миқдорида намозхон киришига рухсат берилган:

«Ал-Арабия» телеканали мухбири буни «Тарихий воқеа» деб таъкидлади. Ҳақиқатдан ҳам 622 йили қурилган масжид тарихда биринчи бор 2020 йил мартда намозхонлар учун ёпилиши ва бугун қайтадан очилиши бундан аввал бўлмаган.

Вазир таъкидлашича, масжидлар жамоат намозлари учун тайёргарликлар тугаган ва шароитлар жуда яхши ҳолатда.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонидаги масжидлар ва асосий зиёратгоҳлар 20 мартдан бери ёпилган эди.
Бугунги кунда қиролликда 82 мингта коронавирус инфекцияси аниқланди, 57 минг киши тузалди, 458 бемор вафот этди.

Siz nima deysiz, fikr bildiring!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting