Ислом ўқув юртларида фанлар қаторига «Тажвид» илмини пухта ўргатадиган дарсларни киритиш тавсия қилинади.Имом Жазарийнинг «Муқоддиматул Жазария» асари ҳозирги кунда ҳам Қуръони каримни ёки ундан бирор оятни ўқимоқчи бўлган қори ва толиби илмлар учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилган эди:
إِنَّا نَحۡنُ نَزَّلۡنَا ٱلذِّكۡرَ وَإِنَّا لَهُۥ لَحَٰفِظُونَ
«Албатта, бу зикрни (яъни Қуръонни) Биз Ўзимимз нозил қилдик ва Биз уни Ўзимиз асрагувчимиз».
«Аллоҳ бир нарсани ирода қилса, унинг сабабларини яратиб қўяди» деган қоидага мувофиқ Аллоҳ таоло Ўзининг Каломи Қуръони каримни Қиёматгача сақлашни Ўз зиммасига олган экан, бу ваъданинг ижроси учун керакли инсонларни, зарур шароитларни ҳам Ўзи муҳайё қилиб қўйгани тарихий воқеликдир.
Қуръони карим бирор ҳарфи ўзгармаган ҳолда оғзаки шаклда силсилавий тарзда бизларгача етиб келаётгани ҳаммага маълум. Шу билан бирга, унинг ёзма шакли ҳам ҳозирги кунгача бирор ўзгаришсиз етиб келаётгани ҳам илмий ҳақиқатдир.
Қуръони карим асрлар оша ривожланиб, шаклланиб, такомиллашган араб тилида нозил бўлганидек, асрлар мобайнида ривожланиб, ўзига хос камолот касб қилган тажвид қоидаларига асосан ўқилиши унинг муҳофазаси ўлароқ амалга оширилгандир.
Ҳозирда мусулмон уммати ўқаётган Қуръони карим нусхалари илк ёзилган мусҳаф – Усмоний мусҳафга тўла мувофиқ экани ҳам илмий мўжизадир.
«Улумул-Қуръон» («Қуръон илмлари») дея аталувчи исломий илмнинг бир шаҳобчаси бўлган «Тажвид» илми ҳам исломий билимлар ичида катта аҳамиятга эга бўлган ва илк даврларданоқ ривожланиб ҳамда шаклланиб улгурган соҳалардандир.
Буларнинг барчаси мусулмонларнинг 14 аср олдин Муқаддас Каломни саҳифаларга жо қилиб, уни сақлаш учун қилган дастлабки уринишлари жараёнининг тилсиз гувоҳлари ўлароқ чексиз ардоқ ва эҳтиромга лойиқдир.
Тажвид илмига оид асарлар битган ёки мана шундай асарларга шарҳ ва ҳошиялар ёзган уламоларнинг ҳаёти ва илмий меросини ўргнаши айни муҳим вазифадир.
Ислом ўқув юртларида фанлар қаторига «Тажвид» илмини пухта ўргатадиган дарсларни киритиш тавсия қилинади.
Жумҳуриятимиз китоб жамғармаларида сақланаётган қўлёзма ва тошбосма асарларни тадқиқ қилиш, илмий жамоатчилик, керак бўлса, омма халққа тақдим этиш бугунги кун толиби илмларининг вазифасидир. Бу ишда энг катта масъулият исломий илмлар мутахассисларига тушади.
Қуръони каримни ўқигувчи кишилар унинг ҳар бир лафзини қандай тиловат қилинишини ўрганиш, ёдлаш билан бир қаторда Қуръони каримнинг ҳар бир сўзини қандай ёзилишини ҳам ўрганишлари ва ўргатишлари зарур.

Тошкент Ислом Институти Махсус Сиртқи бўлим талабаси Достонбек Бобожонов

146190cookie-checkЭнг аҳамиятли илм – тажвид
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting