Маълумки, диний соҳада ёзиладиган бирон-бир эътимодли китобда Қуръони карим оятларидан ва ҳадиси шарифлардан далиллар бўлмаслиги ақл ва мантиққа тўғри келмайди. Аммо, оят ва ҳадислардан кўплаб мисоллар келтирган ҳар бир китоб ҳам эътимодли эмаслиги очиқ-равшан ҳақиқатдир.
Бунинг сабаби жуда кўп. Аммо энг муҳим сабаблардан бири шундан иборатки, оят ва ҳадисларнинг маъноларини тўғри фаҳмлаш ҳар кимга ҳам насиб этавермайдиган олий бахт ва улкан масъулиятдир.

Ҳадис илми билан шуғулланиш энг азиз ва мўътабар машғулот ҳисобланган. Уларни тўплаш учун муҳаддислар бутун ақл-заковатлари қалб-қўрларини бахшида этишган. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларини асл ҳолида тўплашдек ўта шарафли ва айни вақтда масъулиятли вазифани ғоятда ҳалоллик ва фидоийлик билан адо этиб кетган буюк алломаларимизнинг машаққатли меҳнатига ҳар қанча таҳсинлар айтсак оздир.

Ҳадиси илми билан шуғулланиш асосан ҳижрий йил ҳисобининг биринчи асридан бошланган бўлсада, у фақат учинчи асрга келиб айнан Имом Бухорий ва Имом Муслимлар даврида ўзинг энг юқори чўққисига кўтарилганини кўрамиз.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг ҳаёт йўллари ва қолдирган бой илмий мерослари биз учун ва келажак авлод ёшларимиз учун гўзал хулқ соҳиби бўлишда ҳамда ҳаётда тўғри йўлни топиши учун таъбир жоиз бўлса – буюк мактаб вазифасини ўтайди. Шуни эътироф этиш мумкинки ҳадис билан ҳаётимиз мунавварлашади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладиларки: “Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин“ (Имом Аҳмад ривояти). Бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам алайҳиссаломнинг кўрсатмалари эди.

«Саҳиҳи Бухорий» ва Шаҳиҳи Муслим” китоблари орасидаги фарқлар қирққа яқинни ташкил қилса, мазкур асарларнинг ўхшашлик томонлари элликдан ортиқ эканлиги маълум бўлди.

Хулоса ўрнида икки буюк асарнинг энг муҳим фарқларидан базъиларни қисқача келтириб ўтмоқчиман:

1. Имом ал-Бухорий ўз «Саҳиҳ»ида 7563 та ҳадисни (такрорсиз 4000 ҳадис) 97 боб (китоб)да келтирган бўлсалар, Имом Муслим 7748 та ҳадисни (такрорсиз 3033 та) 54 боб (китоб)да келтирганлар. Икки асарнинг фарқли томонлари билан бирга умумий, ўхшаш жиҳатлари ҳам мавжуд.
2. Имом ал-Бухорий Имом Муслим ривоят қилмаган 434 ровийдан ҳадис ривоят қилган бўлса, Имом Муслим Имом ал-Бухорийда учрамаган 625 ровийдан ҳадислар ривоят қилган.
3. Имом Бухорий энг биринчилардан бўлиб ҳадис китобига тафсирни олиб кирган.
4. «Саҳиҳи Бухорий»да Ровийларининг сийқалиги кучлироқлиги
5. «Саҳиҳи Бухорий»да Санадларининг мустаҳкам боғланганлиги.
6. «Саҳиҳи Бухорий»да Фиқҳий масалалар ва нозик ҳукмлар олишда фойдаси кўплиги.
7. «Саҳиҳи Бухорий»да бир ҳадисни бир неча ўринларда ва бир неча боблар остида келтиришлари.
8. «Саҳиҳи Муслим»да эса Имом Муслим бир муқаддимадан кейин биргина ҳадисни келтиришлари.
9. «Саҳиҳи Муслим»да Ҳадислар ўзи мукаммал келтирилиши билан бирга унинг туруқлари ҳам тўлиқ келтирилиши.
10. «Саҳиҳи Бухорий»га қараганда «Саҳиҳи Муслим»да муаллақ ҳадисларнинг адади озлиги. ( Саҳиҳи Муслимда бор йўғи 14 та муаллақ ҳадис ўрин олган)
11. «Саҳиҳи Муслим»да ҳар бир ҳадис лафзларини аниқлашда ва ундаги ровийларнинг лафздаги ихтилофларини аниқлашда жуда қаттиқ эътибор берганликлари
12. «Саҳиҳи Муслим»да туруқларни ифодалашда ва исноддаги ўзгаришларга хулоса беришда жуда моҳир эканликлари. каби мисолларни келтириб ўтишимиз мумкин.

Ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадисларини бизгача покиза, соф ҳолда етказган Муҳаддис олимлардан Аллоҳ рози бўлсин!

Битирув малакавий ишини ёзиш давомида шу нарса маълум бўлдики: минг афсуслар бўлсинки, Бухорийлар яшаган бу юртда ҳозирги кунга келиб дин соҳасида кўплаб оқсашликлар борлиги, ўзбек тилида манбааларнинг етишмаслиги аён бўлди. Ҳатто ислом оламида эъзозланадиган «Кутуб ут-Тисъа» «Тўққиз китоб» муаллифларининг олти нафари Моваруннаҳр диёридан етишиб чиққан бўлсада ҳалигача мазкур шоҳ асарлар тўлиқ ҳолда ўз она тилимизга таржима қилинмаганлиги ҳам бу борада қанчалик оз иш қилинганлигага, аждодларимиз қолдирган бой илмий мерослар ҳалигача етарли татбиқ этилмаганлига яққол мисол бўла олади. Ҳадис соҳасида ҳали олдимизда жуда кўплаб муҳим ва машаққатли ишлар борлигига мисол бўла олади.

Қайд этиш жоизки, интернет асрида ҳадис илмига оид китобларни ўзбек тилида нашр этиш билан бир қаторда уларнинг электрон шаклларини ҳам кўпайтириш зарурлиги равшан бўлди.

Сўзимиз охирида шуни айтмоқчимизки, биз буюк аждодларимиз номларини фақат ғуруланиш воситаси қилиб олмасдан уларга муносиб авлод бўлишга жон-жаҳдимиз билан интилишимиз зарур ҳамда улар қолдирган бой илмий мерослардан ўзимиз ва авлодларимиз осон фойдаланишимиз учун замон билан ҳамнафас ҳолда ўз она тилимизга таржима қилиб уларнинг нашрларини кўпайтиришимиз даркор.

 Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти 4-босқич талабаси Мансуров Мусохон 

146340cookie-checkСаҳиҳи Бухорий ва Саҳиҳи Муслим китоблари орасидаги фарқлар
Дўстларга улашинг:

1 та изоҳ бор

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting