Қуръони Карим шаръий ҳукмлар баён қилиш ва тақдим қилишда бир нечта услубларда келган:

1- Ҳукмларни қисқача ва умумий баён қилиш билан кифояланиш;
Бу Қуръонда энг келган энг кўп услуб бўлиб, аксари закот ва намозга оид ҳукмларга ўхшаш оятлар батафсил эмас, балки қисқача келтирилган.
Масалан:

وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا

Ва ҳолбуки, Аллоҳ тижоратни ҳалол, рибони ҳаром қилди.

وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ وَارْكَعُوا مَعَ الرَّاكِعِينَ

Намозни тўкис адо этинг, закотни беринг ва рукуъ қилувчилар билан бирга рукуъ қилинг.

2- Ҳукмларни жузларини ва тафсилотларини баён қилиш;

Бундай услуб эр-хотинлик ҳаром бўлганларга тааллуқли оятларда келган:

حُرِّمَتْ عَلَيْكُمْ أُمَّهَاتُكُمْ وَبَنَاتُكُمْ وَأَخَوَاتُكُمْ وَعَمَّاتُكُمْ وَخَالَاتُكُمْ وَبَنَاتُ الْأَخِ وَبَنَاتُ الْأُخْتِ وَأُمَّهَاتُكُمُ اللَّاتِي أَرْضَعْنَكُمْ وَأَخَوَاتُكُمْ مِنَ الرَّضَاعَةِ وَأُمَّهَاتُ نِسَائِكُمْ وَرَبَائِبُكُمُ اللَّاتِي فِي حُجُورِكُمْ مِنْ نِسَائِكُمُ اللَّاتِي دَخَلْتُمْ بِهِنَّ فَإِنْ لَمْ تَكُونُوا دَخَلْتُمْ بِهِنَّ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ وَحَلَائِلُ أَبْنَائِكُمُ الَّذِينَ مِنْ أَصْلَابِكُمْ وَأَنْ تَجْمَعُوا بَيْنَ الْأُخْتَيْنِ إِلَّا مَا قَدْ سَلَفَ إِنَّ اللَّهَ كَانَ غَفُورًا رَحِيمًا

Сизларга (никоҳи) ҳаром қилинган (аёллар) – бу оналарингиз, қизларингиз, опа сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа сингилларингизнинг қизлари, эмизган “она”ларингиз, эмишган “опа-сингил”ларингиз, қайноналарингиз, жинсий яқинликда бўлган хотинларингизнинг қарамоғингизда бўлган қизлари – жинсий яқинликда бўлмаган бўлсангиз, сизларга гуноҳ бўлмас – яна, ўз пушти камарингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинларидир. Икки опа-сингилни қўшиб (никоҳлаб) олишингиз (ҳам ҳаром қилинди). Магар илгари ўтган бўлса (Аллоҳ афв этар). Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва марҳаматли зотдир.

Яна бунга ўхшаш оятлар мэрос ва талоққа тааллуқли оятларда ҳам келади.

3- Ҳукмларга оид куллий қоидаларни келтириш;

Яъни, Қуръони Каримда ҳукмлар учун умумий қоидалар зикр қилинга. Қуюда уларни баъзиларини келтирамиз:

1) Қилинган амалларга инсоннинг ёлғиз ўзи жавобгарлиги:

Бу қоида бир нечта оятларда келган:

وَلَا تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ أُخْرَى

Ҳеч бир жон бошқанинг оғирлигини кўтармас.

وَكُلَّ إِنْسَانٍ أَلْزَمْنَاهُ طَائِرَهُ فِي عُنُقِهِ

Биз ҳар бир инсоннинг амалини бўйнига илиб қўйганмиз.

2) Зиммасидаги мажбуриятларга вафо қилишлик.

Бу оятга қуюдаги оят далолат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَوْفُوا بِالْعُقُودِ

Эй, иймон келтирилган! Аҳдномаларга вафо қилинг!

4- Бир ҳукмни бир нечта оятларда бўлиб-бўлиб келтириш;

Яъни, Қуронда бир ҳукм бир нечта оятларда келтирилган. Шунинг учун муфассир ёки фақиҳ бир ҳукмни чиқариш учун Қуръонни барчасини яхшилаб ўрганиб чиқади ва шундан сўнгина ҳукм беради.

5- Ҳукмнинг иллатларининг баёни;

Қуръони Каримнинг хусусиятларидан бири, ҳукмларни фақатгиан ёлғиз ўзи билан чекланмасдан, унинг иллатллари ва ҳикматларини ҳам келтиришликдир.

Масалан: Қуръон намозга буюраётган вақтда, бу ҳукм сабабли шариатга киритилган иллатни зикр қилади,

وَأَقِمِ الصَّلَاةَ إِنَّ الصَّلَاةَ تَنْهَى عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنْكَرِ

Ва намозни тўкис адо эт, албатта, намоз фоҳиша ва мункар ишлардан қайтарур.

Рўзанинг мусулмонларга фарз қилинган ўринда эса, бу шариатга киритилиш сабаби келтириб ўтилган,

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўсаларингиз.

Шунингдек, қасоснинг шариатга киритилиш сабаби ҳам зикр қилинган,

وَلَكُمْ فِي الْقِصَاصِ حَيَاةٌ يَا أُولِي الْأَلْبَابِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

Сизларга қасос олишда ҳаёт бор. Эй, ақл эгалари! Шоядки, тақводор бўлсангиз.

6- Ҳукмларни ақида ва одоб-ахлоқ билан боғлиқ ҳолатда келтириш.

Қуръоннинг яна бир услубларидан бири ҳукмларни Аллоҳга, охират кунига иймон келтириш каби ақида, одоб-ахлоқ, тақво қилишлик, мукофат, жазо ва бу сабабли дунё ва охиратдаги фойфалар кабиларга ўзаро алоқадорлигидир.

Масалан: Қуръон рибидан қайтараётганда уни иймон билан қайдлади,

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَذَرُوا مَا بَقِيَ مِنَ الرِّبَا إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ

Эй, иймон келтирганлар! Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга тақво қилинг ва рибонинг сарқитини ҳам тарк қилинг.

Аллоҳ таоло етимни молини ейишликфдан қайтарганда қаттиқ жазо борлигини бирга келтирди.

إِنَّ الَّذِينَ يَأْكُلُونَ أَمْوَالَ الْيَتَامَى ظُلْمًا إِنَّمَا يَأْكُلُونَ فِي بُطُونِهِمْ نَارًا وَسَيَصْلَوْنَ سَعِيرًا

Албатта, етимларнинг молини зулм ила еганлар қоринларида оловни еган бўлурлар. Ва, шубҳасиз, дўзахга кирурлар.

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти 4-босқич талабаси Қосимов Акром

146460cookie-checkҚуръондаги ҳукмий оятларни келтирилиш услублари
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting