Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Закарийя ал-Хаттоб ибн Шарик аннаршахий (899-959) – тарихчи олим. Бухоронинг Наршах қишлоғида туғилган. Таржимаи ҳолига оид маълумотлар кам. Сомонийлар саройида котиблик қилган. Наршахий 943—944 йилларда «Бухоро тарихи» («Таҳқиқи вилояти Бухоро») номли асарини араб тилида ёзиб, уни сомонийлар амири Нуҳ ибн Наср (ҳукмронлик даври: 943—954)га бағишлаган. Наршахийнинг ўғли Абу Бакр Мансур ва невараси ҳадисшунос олим Абу Рафи ал-Ала ибн Мансур ибн Муҳаммад ибн Жаъфар асарни араб тилида давом эттиришиб, Мансур ибн Нуҳ (ҳукмронлик даври: 997–999), яъни сўнгги сомонийлар давригача тўлдиришган. Насафийнинг «Китоб ал-қанд» («Самарқандия») ва Абу Саъд ас-Самъоний (1113–1167)нинг «Китоб ал-ансоб» асарларида Наршахий ҳақида маълумотлар мавжуд. Наршахий ўзи туғилган қишлоғида вафот этган. Асарнинг асл нусхаси бизгача етиб келмаган. 1128 йил Қувалик Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Қубавий асарни форс тилига қисқартириб таржима қилган. 1178–79 йилларда асар 2-марта қисқартирилган.

Таржимонлар қисқартириш билан бирга уни янги маълумотлар билан маълум маънода тўлдирганлар. «Бухоро тарихи» 36 бобдан иборат бўлиб, асосан, Бухоро воҳасининг тарихига бағишланган. Китобнинг бир неча боби Бухоронинг барпо этилиши, номлари, подшоҳларига бағишланган. Асарнинг махсус бир боби Бухоро атрофидаги Кармана, Нур, Тавоис, Искажкат, Шарғ, Зандана, Вардона, Афшона, Баркат, Ромитан, Варахша, Байканд (Пойкенд), Фароб ва бошқалар.

«Тарихи Наршахий» китобининг биринчи бети (Янги Бухоро, 1904). «Бухоро тарихи» китобининг биринчи бети (Тошкент, 1966). шаҳар ва қишлоқларнинг тасвирига бағишланган. Унда бу жойларнинг тарихи, ахолиси ва унинг машғулоти, фаолияти ҳамда ташқи шаҳарлар билан муносабатлари ҳикоя қилинади. Бухоро аҳолисининг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида содир бўлган муҳим тарихий воқеалар баён қилинади. Китобда Ўрта Осиёда араб халифалиги ҳукмронлигининг ўрнатилиши, ислом динининг ёйилиши ва Бухоронинг араблар томонидан тақсимлаб олиниши ҳамда халифаликка қарши курашлар, айниқса, Муқанна, Абу Муслим ва бошқалар бошчилигидаги халқ қўзғолонлари батафсил ҳикоя қилинади. «Бухоро тарихи»да IX асрда Ўрта Осиёнинг араб халифалигидан ажралиб чиқиши, Мовароуннаҳр ва Хуросонда сомонийлар давлатининг барпо бўлиши ва сомонийлар даврида Бухоронинг иқтисодий ва маданий ҳаёти тасвирланган. Асарда Бухоронинг тарихий топографиясига оид маълумотлар бўлиб, унда Бухоро шаҳрининг дарвозалари, ички ва ташқи деворларининг қурилиши ҳам арк ва шахристоннинг бино қилиниши ҳикоя қилинади. Асар фақат Бухоро тарихинигина эмас, балки бутун Ўрта Осиё тарихини ўрганишда ҳамда нодир манбадир. «Бухоро тарихи» Париж (1892)да франсуз, Бухоро (1904) ва Теҳрон (1939)да форс, Тошкент (1897)да рус, Кембриж (1954)да инглиз, Тошкент (1966, 1993)да ўзбек тилида, Душанбе (1979)да тожик тилида нашр этилган.

401-гурух талабаси Аслиддинов Тожиддин

Siz nima deysiz, fikr bildiring!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting