Китоб – инсоннинг энг яқин ва беминнат маслаҳатчиси

0
553

Китоб – инсоннинг энг яқин ва беминнат маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни мўътабар ҳисоблайдилар. Шунинг учун китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишларига биноан 2017 йил 16 ноябрь куни устоз ва талабаларни дунёқараши кенг, интеллектуал ривожланган, маънавий ва бадиий ҳамда сиёсий илм савияларини янада юксалтириш мақсадида Ахборот-ресурс маркази ташаббуси билан “Янги аср авлоди” нашриёт-матбаа маркази ҳамкорлигида китоб кўргазма савдоси ташкил этилди.

16 ноябрь куни соат 10:00 дан 16:00 га қадар ташкил этилган мазкур кўргазмада ЎМИ таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мутахассислари, институт жамоаси ҳамда “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти АРМ мудири бошчилигидаги устоз ва талабалар иштирок этдилар.

“Янги аср авлоди” нашриёт-матбаа марказида чоп этилган китоб ва журналлар ўзининг ранг-баранглиги билан алоҳида ажралиб турди. “Янги аср авлоди” нашриёт-матбаа марказининг “Ёшлар матбуоти” савдо тармоғи ходимлари кўргазма иштирокчиларига 350 номдаги 1550 дона “Ёшлар кутубхонаси”, “Заковат дурдоналари”, “Саломатлик”, “Мактабдан ташқари ўқиш” рукнларидаги адабиётларни, жаҳон ва болалар адабиёти дурдоналари, инглиз, немис, рус ва корес тилларидаги луғат ва бадиий китоблар, оила психология, тарих, юридик китоблар, шеърий тўплам китоблар, халқ табобати ва инсонни ўрганишга оид китоблар ҳамда синифдош журналларини тақдим қилдилар.

Институтда бу каби китоб кўргазмаларини ўтказиш йўлга қўйилгани устоз ва талабаларнинг вақти ҳамда нақдини тежаётгани ва албатта талабалар дуёнқараши ривожланишида катта омил экани эътироф этилмоқда. Шунингдек, китоб кўргазмалари юртимиздаги нашриётлар фаолияти ва уларда чоп этилаётган янги китоблар билан яқиндан танишишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

АРМ мудири

Камолиддин Маҳкамов

 

14700cookie-checkКитоб – инсоннинг энг яқин ва беминнат маслаҳатчиси
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting