Аллоҳ таоло ер юзига бандалари учун пайғамбарларни, росулларни юборар экан, уларга қилаётган даъволарини қувватлаш учун далил келтириш учун мўжизани берган. Бу эса рисолат борасида у зотларнинг ростгўй эканларини тасдиғи, далилидир.

Яни, барча пайғамбарларга Аллоҳ таоло мўъжиза бериши уларнинг пайғамбар эканига ҳужжат бўлиб, бу борада ҳеч қандай шубҳа қолмайди.

Уламолар мўъжизанинг бир неча ҳикматларини санашган бўлиб, анашулардан айримлариниини келтириб ўтамиз:

 Мўжиза Аллоҳ таолонинг қудрати илоҳийсини зоҳир қилади;
 Пайғамбарликни даъво қилаётган росулнинг даъвосида ростгўй эканини билдириш учун;
 Мўжиза бандалар тўгри йўлни билиб унга имон келтиришлари учун Аллоҳ таоло тарафидан бўлган бир раҳматдир;
 Мўжиза Аллоҳ таолонинг ҳикматини кўрсатиб беради. У ҳикмат Аллоҳ таоло уларга росулларни юбориб огоҳлантиргани ва уларни ўз ҳолига ташлаб қўймаганининг далилидир;
 Мўжиза орқали росулларини таъйин қилиб, у орқали пайғамбарларнинг ишини енгиллаштиради. Чунки инсонларни иймонга чақириш муҳим нарса экани билдиришдир;
 Мўжиза орқали инсонларга ҳужжат қоим қилиш учун ҳам берган. Агар Аллоҳ таоло мўъжиза бермаса пайғамбарлар ўзларининг пайғамбар эканини исботлай олмас эдилар;
 Мўжиза, барча нарса Аллоҳ таолонинг изнида экани ва унга бўйсунишини исботидир. Агар Аллоҳ таоло бир нарсани ирода қилса, ўша нарса Аллоҳ таолонинг ирода қилгани каби бўлишига далилдир.

Демак, юқоридаги ҳикматлар ва сўзлардан кўриниб турибдики, Аллоҳ таоло бир бандани танлаб унга пайғамбарликни берар экан, унинг тасдиғи, унинг фақат Аллоҳ таолонинг ҳузуридан эканлигининг исботи ўлароқ уларга мўжиза неъматини берган. Ундан ташқари бандалар унинг пайғамбар эканлигини тасдиқлаши учун ҳам ҳужжат ҳисобланади. Бу эса мўжиза пайғамбарнинг Аллоҳ таолонинг дининиб етказишда нақадар аҳамиятли ва муҳим эканини кўрсатиб беради.

4-курс талабаси Султонмаҳмудов Абдулмажид

147150cookie-checkПайғамбарлар мўжизаси ҳикмати
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting