Сув ишлатишдан узрли ҳисобланиш шарти таяммум бобида энг кўп баҳс қилинган шарт ҳисобланади. Қуйида ушбу баҳсларнинг хулосаларини жамлашга ҳаракат қиламиз: Сув ишлатишдан узрли бўлиш икки турли бўлади:

1. Сувни топа олмагани сабабли узрли бўлиш;
2. Сувдан фойдалана олмаслиги сабабли узрли бўлиш.

Сувни топа олмагани сабабли узрлилар:

Сувни топа олмагани сабабли узрли бўлган кишилар албатта икки ҳолатдан бирида яъни ё мусофир ёки муқим бўладилар. Уларнинг мусофир ё муқимликларига кўра баъзи ҳукмларда бир-бирларидан фарқланадилар. Демак сув топа олмагани сабабли таяммум қилиши жоиз бўлган кишилар қуйидагилардир:

– Агар мусофир сувдан узоқлиги сабабли уни топа олмаётган бўлса, унга билиттифоқ таяммум қилиш жоиз ҳисобланади;

– Яшаш жойидан бошқа жойда муқим бўлиб турган киши Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг қавлларига кўра сувдан бир мил (1848 метр) узоқликда бўлса таяммум қилиши жоиз ҳисобланади. Аммо уламолар ҳозирга кунда икки километр эмас балки ундан кўп масофага ҳам тезда осонлик билан етиб олиш мумкин экани эътиборидан мазкур масофада таяммум қилиш эҳтиётан жоиз бўлмайди, балки сувга бориши лозим бўлади, деганлар.

– Жунуб киши фақат таҳоратга етадиган сувни топса таҳорат қилиши вожиб бўлмайди. Аммо таяммум қилганидан сўнг таҳорат синдирган бўлса у ҳолда ўша сув билан таҳорат қилиши вожиб бўлиб қолади. Чунки у таҳоратга етадиган сувни топган бетаҳорат кишига айланиб қолган бўлади. Унга иккинчи марта таяммум қилиши вожиб бўлмайди. Чунки у биринчи таяммуми билан то ғусл қилишга етадиган сувни топгунича жунубликдан чиққан ҳукмида бўлади.

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим

147590cookie-checkТаяммумда сув ишлатишдан узрли бўлиш
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting