Ислом академиясига ўқишга кирмоқчи бўлганлар бу йил бошқалардан фарқли янги тартибда имтиҳон топширади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

“Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Вазирлар Маҳкамаси қарори (ПҚ-358-сон, 5.06.2020 й) қабул қилинди.

Қарор билан тасдиқланган Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриатига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ, Академияга талабаликка қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан амалга оширилади.

Қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни қабул қилиш муддатлари, бакалавриат таълим йўналишлари мутахассисликларининг номлари, қабул параметрлари тўғрисидаги маълумот Академиянинг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти ва ахборот стендларида жойлаштирилади.

Шунингдек, қарор билан 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон халқаро ислом академияси бакалавриатига ўқишга киришга ҳужжат топширган абитуриентлар учун дастлабки имтихондан ўтиш тартиби жорий этилади.

  • Дастлабки имтихонни ўтказиш жадвали Академия қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва уни ўтказиш бошланишидан камида 10 кун аввал Академиянинг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
  • Дастлабки имтихон Академия негизида зарур техник, тиббий ва бошқа шароитларни яратган ҳолда ўтказилади. Бино ва аудиториялар хавфсизлик талаблари, жумладан, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига тўлиқ жавоб бериши шарт.
  • Дастлабки имтихон натижалари асосида абитуриентларни кириш имтихонларининг кейинги босқичларига (касбий (ижодий) имтихон ва тест синовлари) ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинади.

Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида Академиянинг бакалавриатига қабул қилиш жараёнлари ваколатли органларнинг карантинга оид ҳужжатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда (масофавий, электрон, онлайн ва бошқа усуллар орқали) амалга оширилади.

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати

148070cookie-checkХалқаро ислом академиясида кириш имтиҳонлари янги усулда ўтказилади
Дўстларга улашинг:

1 та изоҳ бор

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting