Юқоридаги баҳслардан қуйидаги кишилар таяммум қилишлари жоизлиги келиб чиқади:

1. Сув топа олмаган киши;

2. Яқинида сув бўлган, аммо уни билмасдан таяммум қилиб намоз ўқиб қўйган мусофирнинг таяммуми Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳимолар наздида жоиз ҳисобланади;

3. Ёнида таҳоратга етадиган суви бор, аммо ўзи ёки шерикларининг чанқаб қолишларидан қўрққан киши;

4. Агар таҳорат қилса жароҳатларига зарар етиш хавфи бўлган киши;

5. Сувчечак чиққан киши. Агар сувнинг зарар қилишидан хавфи бўлса;

6. Сув сотиб олишга маблағи йўқ киши;

7. Сув сотиб олишга маблағи бор, аммо сув одатий нархидан ўта қиммат нархда сотилаётган бўлса кўпчилик уламолар наздида таяммум қилиш жоиз;

8. Яқинида сув бор бироқ унинг ёнидаги душманнинг уни ҳалок қилиш хавфи бўлса;

9. Қудуқ каби суви бор жойнинг ёнида турган бўлса ҳам, ундан сув олишнинг иложини топа олмаган киши;

10. Музнинг ёнида турган киши ҳам уни эритиб таҳорат қилиш имконини топа олмаса таяммум қилиши жоиз саналади;

11. Бир кишининг қўлида бировнинг омонати турган бўлса, агар таҳорат қилиш учун сувга кетса, омонатнинг зое бўлиш хавфи бўлса, таяммум қилиш жоиз саналади;

12. Қамоқда ўтирган маҳбус ҳам агар сув билан таҳорат қилишдан тўсилса, таяммум билан намоз ўқийди. Фақат кейин таҳорат қилишга имкони бўлганда таяммум билан ўқиганларини қайтариб ўқийди. Аммо қамоқ сувдан узоқ жойда бўлса қайтариб ўқимайди;

13. Таҳорат қилса жаноза намозига улгура олмай қолиш хавфи бўлса. (Бу ҳукм маййит эгаларидан бошқаларга тааллуқлидир);

14. Таҳорат қилса ҳайит намозига улгура олмай қолиш хавфи бўлса;

15. Эшак ё хачир ичганидан ортиб қолган сувдан бошқа сув топа олмаган киши ўша сув билан таҳорат қилади, унинг поклигида шак бўлгани учун таяммум ҳам қилади.

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим

148150cookie-checkТаяммум қилиш жоиз бўлган кишилар
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting