Қабул-2020: Тошкент ислом институтига ҳужжатлар онлайн қабул қилинади

6
1398

Диний таълим муассасаларига, хусусан Тошкент ислом институтига ҳужжатлар онлайн қабул қилинади. Онлайн қабулнинг тартиби қандай? Қачон бошланади? Қайси ҳужжатлар топширилади?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентлар ҳужжатлари масофавий тарзда qabul.muslim.uz сайти орқали қабул қилинади.

🔸Ўрта махсус ислом таълим муассасалари-мадрасаларга қабул
– 2020 йилнинг 15 июнида бошланади ва 5 июлигача (шу куни ҳам) давом этади.

🔸Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
– паспорт (электрон шаклда);
– аттестат ёки диплом (академик лицей, ўрта махсус касб-ҳунар коллежини тамомлаганлик тўғрисида) электрон шаклда;
– тил билиши тўғрисидаги сертификат (аттестат ёки дипломида ёзилган чет тилидан бошқа хорижий тилда топширмоқчи бўлганлар учун) электрон шаклда.

🔸Олий диний таълим муассасаларига қабул
– Тошкент ислом институти ва Мир Араб Олий мадрасасига
2020 йилнинг 15 июнида бошланади ва 15 июлигача (шу куни ҳам) давом этади.
– Ҳадис илми мактабига қабул 2020 йилнинг 15 июнида  бошланади ва 5 июлигача (шу куни ҳам) давом этади.

🔸Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
– паспорт (электрон шаклда);
– ўрта махсус ислом таълим муассасаси (мадраса)ни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат (диплом) электрон шаклда.

Қўшимча маълумотлар бериб борилади, сайтларимизни кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими

6 Izohlar

  1. Ассалому алейкум Тошкент ислом институтига факат ўрта махсус ислом таълим муассасаси (мадраса)ни тамомлаган болиши керак ми бошка ўрта талимни тугатканлар Кабул килинмедими ?

  2. Ассолому Алайкум Мени Фарзандим Ислом институтига хужжат топширмокчиди факат мадраса битирувчилари топширишни эшитиб хафа булиб колди Исми Нурмухаммад 2 грух ногиронлиги бор ногиронларга кандайдир имконитялар йукми узр
    фарзандимни кизикиши жуда кучли эди бошка даргохларга топширгин десам узим ногирон булсам кулимдан нима келади Динга хизмат килсам деябди кандай маслахат еки ёрдам берасизлар

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting