Янги ўқув йили учун қабул жараёнлари бошланиб, тугашига 15 кун қолди. Қуйида “Қабул-2020” билан боғлиқ саволларга жавоб берилган.

🔹Тошкент ислом институтига кимлар ҳужжат топшира олади?

-Тошкент ислом институтига мадрасани битирганлар топшира олади.

🔹Мактаб, лицей, коллеж, институт ва университетларни битирганлар Тошкент ислом институтига топшира оладими?

-Топшира олмайди, сабаби фақат мадрасани битирганлар қабул қилинади.

🔹Бу йилги қабул қачон бошланди, қачонгача давом этади?

-2020 йил 20 июнда бошланиб, 20 июлгача давом этади.

🔹Бу йилги қабулга ҳужжатлар онлайн топшириладими?

– Ҳа, http://qabul.muslim.uz портали орқали онлайн қабул қилинади.

🔹Абитуриентлар қабул ҳайъатига қайси ҳужжатларни тақдим этади?

–паспорт (электрон шаклда);
–ўрта махсус ислом таълим муассасаси (мадраса)ни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат (диплом) электрон шаклда.

– 3×4 ўлчамли расм.

🔹Тошкент ислом институтига кириш учун қайси фанлардан имтиҳон топширилади?

– “Фиқҳ ва ақоид” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл;
– “Араб тили” (ижодий имтиҳон) 63 балл;
– “Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади, жами 33 балл.

🔹Бу йилги кириш имтиҳонлари қандай ўтказилади?

-Имтиҳоннинг қандай ўтказилиши карантиннинг бекор бўлиши, юмшаши ёки қаттиқлашишига боғлиқ. Қарор қабул қилингач аниқ маълумот эълон қилинади.

🔹Карантин сабабли бу йилги қабул имтиҳонлари соддалаштириладими?

-Пандемия, карантин сабабли соддалаштириш режалаштирилган.

🔹Тошкент ислом институтида ўтган йили қабул квотаси нечтани такшил қилди?

-50 та ўғил болалар, 10 та аёл-қизлар ўқишга қабул қилинди.

🔹Мен олий таълим муассасаларининг бирида таълим оламан. Ўқишимни Тошкент ислом институтига кўчирсам бўладими?

-Кўчира олмайсиз. Бу олий диний таълим ҳисобланади.

🔹Мен олий таълим муассасаларидан бирини тугатганман. Тошкент ислом институтига иккинчи мутахассисликка кира оламанми?

-Йўқ, кира олмайсиз. Тошкент ислом институтида иккинчи мутахассислик бўйича қабул мавжуд эмас.

🔹Мен олий таълим муассасаларидан бирини тугатганман. Тошкент ислом институтига сиртқи бўлимга кира оламанми?

-Сиртқи бўлимга ўқишга кира олмайсиз, чунки Тошкент ислом институти сиртқи бўлимига ўқишга кириш учун мадрасани битирган бўлишингиз керак ва 5 йил диний соҳада ишлаган бўлишингиз керак.

🔹Чет эл фуқаролари Тошкент ислом институтига кира оладими?

-Йўқ, чет эллик фуқаролар қабул қилинмайди.

🔹Бир вақтнинг ўзида бир нечта диний ўқишга ҳужжат топширсам бўладими?

-Бир вақтнинг ўзида бир нечта диний таълим муассасаларига ҳужжат топшира олмайсиз.

🔹Тошкент ислом институтига неча ёшгача бўлган фуқаролар ҳужжат топшира олади?

-18 ёшдан бошлаб ва ундан юқори исталган ёшдаги фуқаролар қабул қилинади, ёш черагаси мавжуд эмас.

🔹Мен Тошкент ислом университетига ёки Ислом академиясига ўқишга кирмоқчиман, нима қилай?

-Бу Тошкент ислом институти, бошқа ўқишлар ҳақида бизда маълумот йўқ. Ислом академияси ҳақида http://iiau.uz сайти орқали маълумот олишингиз мумкин.

🔹Тошкент ислом институтининг лицейи борми?

-Йўқ.

🔹Мадрасаларга кириш учун қайси ҳужжатлар топширилади?

– паспорт (электрон шаклда);
– аттестат ёки диплом (академик лицей, ўрта махсус касб-ҳунар коллежини тамомлаганлик тўғрисида) электрон шаклда;
– тил билиши тўғрисидаги сертификат (аттестат ёки дипломида ёзилган чет тилидан бошқа хорижий тилда топширмоқчи бўлганлар учун) электрон шаклда.

🔹 Мадрасаларга қабул қачон бошланди, қачонгача давом этади?

– 2020 йилнинг 20 июнида бошланади ва 10 июлигача (шу куни ҳам) давом этади.

🔹 Мадрасаларга кириш учун қайси фанлардан имтиҳон бўлади?

– 1-блок “Чет тили” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл;
– 2-блок “Тарих” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл.
Қабул имтиҳонлари тест синови шаклида ўтказилади.

🔹IELTS бўйича сертификатим бор, кириш имтиҳонларида балл қўшиладими?

-Тошкент ислом институтига кириш учун инглиз тилидан имтиҳон йўқ.

🔹Диний таълим муассасаларида талабалар контракт асосида ўқитиладими?

-Тошкент ислом институти ва бошқа барча диний таълим муассасаларида, мадрасаларда талабалар контракт асосида ўқитилади.

🔹Тошкент ислом институти қабул ҳайъати билан қандай боғлансак бўлади?

– Телефон рақами: 71-227-23-47
▫️Сайти: www.Islaminstitut.uz
▫️Телеграм канали: https://t.me/oliymahad

🔹 Бошқа диний таълим муассасалари қабул ҳайъати билан қандай боғлансак бўлади?

Мир Араб олий мадрасаси:
▫️Телефон рақами: 95-604-45-97
▫️Сайти: www.mirarab.uz
▫️Телеграм канали: https://t.me/mirarabuz

Ҳадис илми мактаби
▫️Телефон рақами: 66-240-20-51
▫️Сайти: www.hadith.uz
▫️Телеграм канали: https://t.me/hadithuz

Кўкалдош
▫️Телефон рақами: 71-249-30-90
▫️Сайти: www.kukaldosh.uz
▫️Телеграм канали: https://t.me/kukaldoshuz

Хадичаи Кубро
▫️Телефон рақами: 71-299-24-11
▫️Сайти: www.xadicha.uz
▫️Телеграм канали: https://t.me/xadichauz

Саййид Муҳйиддин Махдум
▫️Телефон рақами: 99-971-12-08
▫️Сайти: www.maxdum.uz
▫️Телеграм канали: https://t.me/maxdumuz

Ҳидоя
▫️Телефон рақами: 69-226-60-60
▫️Сайти: www.hidoya.uz
▫️Телеграм канали: https://t.me/hidoyauz

Хожа Бухорий
▫️Телефон рақами: 75- 542-72-25
▫️Сайти: www.xojabuxoriy.uz
▫️Телеграм канали: https://t.me/Xojabuxoriy

Имом Термизий
▫️Телефон рақами: 97-389-06-50
▫️Сайти: www.termiziy.uz
▫️Телеграм канали: https://t.me/termiziylar

Мир Араб
▫️Телефон рақами: 95- 600-45-97
▫️Сайти: www.mirarabmadrasa.uz
▫️Телеграм канали: https://t.me/mirarabmadrasa

Жўйбори Калон
▫️Телефон рақами: 65-221-77-44
▫️Сайти: www.juyborikalon.uz
▫️Телеграм канали: https://t.me/juyborikalon

Фахриддин ар-Розий
▫️Телефон рақами: 95-602-70-21
▫️Сайти: www. arroziy.uz
▫️Телеграм канали: https://t.me/arroziyuz

Муҳаммад ал-Беруний
▫️Телефон рақами: 61-229-03-20
▫️Сайти: www.alberuniy.uz
▫️Телеграм канали: https://t.me/alberuniyuz

149290cookie-checkҚабул-2020: саволларга жавоблар
Дўстларга улашинг:

8 та изоҳ бор

  1. Ассалому алайкум Ман тошкенданман Хадичаи Кубродан бошка аёллар учун Мадраса йокми чунки уладан сураганимда жудаям Кам укувчи Кабул килишар экан

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting