Ўзбекистон мусулмонлари идораси олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йили бўйича қайси фанлардан қабул имтиҳонлари ўтказилишини маълум қилди.
🔸Тошкент ислом институти ва Мир Араб Олий мадрасаси бўйича:
– “Фиқҳ ва ақоид” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл;
– “Араб тили” (ижодий имтиҳон) 63 балл;
– “Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади, жами 33 балл.
🔸Ўрта махсус ислом таълим муассасалари бўйича:
– 1-блок “Чет тили” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл;
– 2-блок “Тарих” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл.
Қабул имтиҳонлари тест синови шаклида ўтказилади.
🔸Ҳадис илми мактаби бўйича:
– “Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” (ижодий имтиҳон) 93 балл;
– “Араб тили” (ижодий имтиҳон) 63 балл;
– “Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади, жами 33 балл.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
2021-2022чи йилда канака фанлардан имтихон булади
Шу фанлардан бўлади. Араб тилидан ижодий имтиҳон ҳам бор.
Ассалому алайкум факултетлар хакида маълумот бера оласизми