Қозоғистон мусулмонлари диний идораси ташаббуси билан республика қорилар мусобақаси ўтказилади.

Мусобақа иштирокчилари 4 та номинацияда: Ҳифз, яъни Қуръонни тўлиқ ёд олганлар, Қуръонни 2/3 қисмини ёд олганлар, Қуръонни 1/3 қисмини ёд олганлар ўртасида ҳамда Тажвид қоидаларига биноан Қуръонни чиройли қироат қилиш бўйича беллашадилар.

Мусобақа ғолибига бош соврин – автомобил берилади. Бошқа ғолиблар ҳам пул мукофотларига эга бўладилар.

Танловда илгари республика ва халқаро Қуръон мусобақаларида иштирок этмаган 30 ёшгача бўлган Қозоғистон фуқаролари қатнашадилар.

Мусобақа Олмота шаҳридаги Марказий масжидда 27-28 июль кунлари бўлиб ўтади.

149800cookie-checkҚуръон мусобақаси: ғолибга автомобил берилади
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting