“Ҳозир энг муҳим қилинадиган иш абиуриентларни рўйхатдан ўтказиш, уларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқиш ва имтиҳонларни бошлаб олишдан иборат бўлмоқда», деди бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев.

Бу йил Олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовларини 1 августдан бошлаш режалаштирилмоқда.

«Жорий йил кириш имтиҳонлари 1 августдан бошлаб ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ҳозир энг муҳим қилинадиган иш абиуриентларни рўйхатдан ўтказиш, уларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқиш ва имтиҳонларни бошлаб олишдан иборат бўлмоқда», дея Беҳзод Мусаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири АОКАда ўтказилган брифингда.

Кириш имтиҳонлари бошланишининг аниқ санаси ҳақида кейинги брифингларда ҳам тўлиқ маълумот берилиши маълум қилинди.

Маълумот учун, бу йил Олий таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатлар 20 июндан 20 июлгача қабул қилинади.

Ҳужжатлар барча ҳудудларда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.dtm.uz) орқали қабул қилинади.

150010cookie-checkҚабул-2020: Кириш имтиҳонлари 1 августдан бошланиши режалаштирилмоқда
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting