Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев АОКАда ўтказилган брифингда бу йил кириш имтиҳонлари қай даражада соддалаштирилиши ҳақида маълумот берди.

«Жорий йилги кириш имтиҳонларида осон саволлар сони 6тадан 9тагача кўпайтирилади.
Одатда, кириш имтиҳонларида битта фандан ўрта даражадаги саволлар 18тани ташкил қилади, уларнинг сони бу йилги имтиҳонда ҳам ўзгартирилмасдан қолдирилади. Мураккаб саволлар эса 6тадан 3тага камайтирилади», дея Беҳзод Мусаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Бош вазир ўринбосари бу йил кўпчилик қатори абитуриентлар ҳам коронавирус туфайли оғир даврни бошидан кечирганини қайд этиб ўтган.
«Абитурентлар ҳам уйда бўлишга мажбур бўлишди. Шундай бўлишига қарамай улар уйда онлайн дарсларни кузатишди ва имтиҳонларга тайёргарлик кўришди. Уларга енгилликлар беришимиз ва имтиҳонга қатнашишларини таъминлашимиз зарур», деди Беҳзод Мусаев.

150170cookie-checkҚабул-2020: «Қийин саволлар камайтирилади»
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting