Бағрикенглик – миллатлараро тотувлик гарови

0
345

Халқаро ЮНЕСКО ташкилоти томонидан дунёда тинчлик, динлар ва конфессиялараро мулоқотни ўрнатиш, миллатлар ва эллатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб келмоқда.

Ҳозирда бағрикенгликка оид 70 дан зиёд халқаро ҳужжатлар қабул қилинган. Уларнинг ёрқин намунаси 1995 йил 16 ноябрда Парижда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 28-сессиясида эълон қилинган “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси”дир. Бу кун бутун дунёда “Халқаро бағрикенглик куни” сифатида кенг нишонланади.

Жорий йилнинг 16 ноябр куни Тошкент ислом институтида 16 ноябр – Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан “Бағрикенглик – миллатлараро тотувлик гарови” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида мамлакатимизда бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини юксалтириш, миллат ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни, фуқаролар тотувлигини таъминлаш, хорижий мамлакатлар билан дўстона, тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди.

Буюк  аждодларимизнинг бой маданият ва маърифат булоқларидан баҳраманд бўлган халқимиз нафақат миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик балки дину диёнат, иймон-эътиқод, одоб-ахлоқ, меҳр-мурувват, фарзанд тарбияси, ота-она ҳурмати борасида ҳам ўзига хос кенглик, саховат ва мўътадиллик тамойилларига амал қилиб келмоқда. Мамлакатимиз тарихан кўп миллатли ўлка бўлганлиги туфайли бу заминда турли-туман дин вакилларининг эмин-эркин яшашлари учун барча шароитлар яратилганлиги юртимизда бағрикенглик тамойилини нақадар аҳамиятли эканлигини исботидир.

АРМ ходимаси  И.Акмалова

15160cookie-checkБағрикенглик – миллатлараро тотувлик гарови
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting