Туркияда Президент Олий Маслаҳат Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди, унда 1935 йилдан бери музей мақомида бўлган Истанбулдаги Аё Софияни қайта масжидга айлантириш масаласи кўрилди. Бу ҳақда Туркиянинг Ҳурриет нашрига таяниб, “Россия газетаси” хабар бермоқда.

Йиғилишга раҳбарлик қилган Туркия Президенти Режеб Тоййиб Эрдўған “2 июл куни Давлат кенгаши йиғилишидан кейин” Аё Софияда намоз ўқилишини эълон қилди.

Шунингдек, учрашувда 2016 йилдаги давлат тўнтаришини бартараф қилишда ҳалок бўлганларни хотирлаш учун Аё Софияда 15 июл куни ибодат қилиб Қуръон тиловат қилиш таклиф қилинди.

Ҳозирги вақтда Туркия адлия идоралари Туркия асосчиси Мустафо Камол Отатуркнинг бевосита иштирокида Аё Софияни музейга айлантириш тўғрисидаги республика Вазирлар Маҳкамасининг 1934 йилдаги қарорини бекор қилиш устида иш олиб бормоқдалар. Судяларнинг ҳукми июл ойи бошида эълон қилиниши кутилмоқда.

Мухолифатдаги Туркия республикачилар партияси (ЧП) бундай ҳаракатга қарши.

156170cookie-checkТуркия ҳукумати Аё Софияни масжид мақомига қайтармоқчи
Дўстларга улашинг:

1 та изоҳ бор

  1. Саудиядаги умумумматга дахлдор тарихий обидалар йук, к,илаетган Бир пайтда масжид Яна уз мак,омига к,айтарилиши кунгилни шод к,илибгина к,олмай дунеда муминлар хали бор ва амали хам бор эканлигидан умид ва сурур куз ешларим тинмай шукр к,илмокдаман

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting