Саудия Арабистонида коронавирус билан касалланганлар сонининг кўпайиши давом этмоқда.

Саудия ҳукумати коронавируснинг кўпайишига ва бу касалликка чалинганлар сони бўйича Араб дунёсида биринчи ўринда туришига қарамай, ички туризмни тикламоқчи.

Бу ҳақда Ал Арабия нашрига берган интервюсида Қироллик туризм вазири Аҳмад ал-Хатиб маълум қилди.

“Биз ушбу ёзда ички туризм бўйича кўплаб дастурларни ишлаб чиқдик, бу борадаги ишларни Шаввол ойи охирида 23 июндан амалга оширишни бошлаймиз. Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Макка шаҳридан ташқари барча ҳудудларда, дарҳол ички туризмни очишимиз керак”, деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳукумат коронавирус билан боғлиқ чекловларни босқичма-босқич олиб ташлаш тўғрисида қарорни эълон қилганди. Жараён бир неча босқичларга бўлиниб, сентябргача давом этади.

Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 141 мингдан ортиқ одам коронавирусга чалинган, 1091га яқини вафот этган.

156200cookie-checkСаудия ҳукумати ички туризмни тикламоқчи
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting