Бугун 20 июн куни диний таълим муассасаларига абитуриентлар ҳужжат топшириши учун қабул бошланди. http://qabul.muslim.uz қабул сайти ишга тушди. Қуйида онлайн ариза тўлдириш бўйича қисқача тушунча берилган.

Онлайн қабул сайти абитуриентлар осон фойдаланиши учун қулай қилиб ишланган.

Асосий ойнада олий таълим ва ўрта махсус таълим муассасаларига ҳужжат топширувчилар учун саҳифалар мавжуд. Абитуриент қайси босқичга ҳужжат топширмоқчи бўлса, масалан Тошкент ислом институтига ҳужжат топширса, олий таълим муассасалари саҳифасига, агар Жўйбори калон аёл-қизлар мадрасасига ўқишга кирмоқчи бўдса, ўрта махсус таълим муассасалари саҳифасига кириб онлайн ариза тўлдиради.

Олий таълим муассасалари саҳифасида қуйидаги зарур ўринларга абитуриентлар маълумот киритиши лозим бўлади:

-Абитуриентнинг фамилияси, исми, отасининг исми, жинси;

-Тамомлаган ўрта махсус таълим муассасаси номи рўйхатдан танланади, тамомлаган йили ва мадраса дипломи серия-рақами ёзилади:
-Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси;
-Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом таълим муассасаси;
-Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом таълим муассасаси;
-“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси;
-“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси;
-“Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси;
-“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси;
-“Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасаси;
-“Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасаси;
-“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси;
-Бошқа ўрта махсус ислом билим юрти.

Ҳужжат топширадиган олий таълим муассасаси номи танланади:
-Тошкент ислом институти;
-Мир Араб олий мадрасаси;
-Ҳадис илми мактаби.

-Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат бўйича ўзлаштирган чет тили;
-Тест синовини топшириш ёзув алифбоси кирил ёки лотин танланади;
-Туғилган йили (ой, кун);
-Туғилган жойи (Республика, вилоят, туман/шаҳар);
-Доимий яшаш манзили (паспорт бўйича доимий яшан жойи (республика, вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ, овул, кўча, уй ва хонадон рақами);
-Паспорт маълумотлари (серия, рақам, ким томонидан ва қачон берилган);
Иш стажи (мавжуд бўлса).


Ота-онаси ҳақида маълумот:
-Отаси (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили (ой, кун), иш жойи);
-Онаси (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили (ой, кун), иш жойи);
-Электрон почта манзили;
-Телефон рақами (камида 2 та).

Қуйидаги ҳужжатларнинг электрон шакли аризага бириктирилади:
-3х4 расми;
-Паспорт олд томони;
-Паспорт прописка тмони;
-мадраса дипломи.

Охирида электрон аризани юбориш учун сақлаш тугмаси босилади.

Эслатиб ўтамиз, битта абитуриент 2 та диний таълим муассасига ҳужжат топширмоқчи бўлса, ариза рад этилади. Ва албатта, маълумотларни тўғри тўлдиришга ҳар бир абитуриентнинг ўзи масъул, шунинг учун аризани тўлдиришда хато қилманг.

Ариза ҳолати паспорт серия ва туғилган сана билан текширилади.

Имтиҳонгача ҳали бор, лекин ундан олдин муваффақиятли ҳужжат топшириб олишда омад тилаймиз!

156460cookie-checkҚабул-2020: Онлайн қабул бошланди
Дўстларга улашинг:

11 та изоҳ бор

  1. Ассалому алайкум. Билмокчи булганим, кизлар ва аеллар учун сиртки, кечки ёки иккинчи мутахассислик буйича укиш ташкил этилганми? Каердан тулик маълумот олса булади? Жавоб учун олдиндан рахмат.

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting