Илм Аллоҳнинг нури Расулуллоҳ суннатларидир. Динимиз илми ўрганиб уни улашишга тарғиб қилади. Аҳли илимлар, олимларимиз, дарс бериш билан машғул кишилар динимизда юксак эътироф этилади, уларнинг ҳурмати кўкларга кўтарилади. Айниқса, дин илмлари борасида сўз кетганда илмга муҳаббат, устозларга ҳурмат биринчи ўринда эканлигини ҳеч бир мусулмон инкор эта олмайди. Устозга муҳаббат бўлмаса илм манфаат бермайди.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилиб айтади:

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба) ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир» (Мужодала, 11-оят).

Улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ҳар сафар шу оятни ўқисалар, «Эй, одамлар! Бу оятни яхши англанглар, у сизларни илмга тарғиб қилади», дер эканлар.

Муҳтарам Президентимиз томонларидан барча соҳалар қатори илм-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар таълим тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган хайрли ишлар юртимиз мўмин-мусулмонлари учун катта туҳфа бўлмоқда, десак муболаға бўлмайди.

Давлатимиз Раҳбарининг 2019 йил 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифлари давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилди.

Таълим муассасаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим маскани бўлиб, ўрта махсус диний маълумотли ислом шариати ва ҳадис илмлари мутахассиси, имом-хатиблар тайёрланади.

Дунёвий илмлар маҳмуд (мақталган), мазмум (қораланган), мубоҳга бўлинади.

Маҳмуд илмлар дунё манфаатлари уларга боғланган илмлардир. Масалан, ҳисоб-китоб, тиббиёт. Бу қисм илмларнинг ўрганиш фарзи кифоя бўлганлари бор, фарз бўлмасдан, фазилат саналганлари бор. Фарзи кифоя илмлар дунё ишларини қойим қилишга керак бўладиган илмлардир. Масалан, тиб илми инсон жисмининг соғлом туриши учун зарур, ҳисоб-китоб илми эса, инсонлар орасидаги муомалотларда. Бу илмлардан бирортаси бирор шаҳарда бўлмай қолса, шаҳар аҳлининг барчаси гуноҳкор бўлади. Aгар уни бир киши ўрганса, кифоя қилиб, уни ўрганиш фарзи қолганлардан соқит бўлади. Тиббиёт ва ҳисоб-китобни билиш фарзи кифоядир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 12 июнь куни Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институтига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга шу йил январь ойидаги Мурожаатномасида ҳар йили илм-фаннинг бир нечта устувор йўналиши ривожлантирилишини айтган эдилар. Жорий йилда математика ҳам ана шулардан бири сифатида белгиланди. Олийгоҳда 7 та илмий лаборатория ва “Ёш математиклар” маркази фаолият юритади. Бинонинг шинам қаватларида ахборот-ресурс маркази ва семинар хоналари, академик ва тадқиқотчилар учун кабинетлар, кутубхона, мажлислар зали, ошхона жойлашган. Хоналар энг илғор техника ва ускуналар билан жиҳозланган.

Юртбошимиз бу замонавий институт барча олимлар учун маърифат маркази бўлиши керак. Математика кўп фанларга йўл очади. Уни Талабалар шаҳарчасида барпо этганимиз бежиз эмас. Бу институт таълим ва илм-фан ўртасида узвийликни таъминлаши, мамлакатимиз ривожига замин яратиши керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Аллоҳнинг амрига мувофиқ бугунги кун юртбоши талабига мувофиқ ўқишга ғайрат қилмоғимиз лозим. Илм-маърифатни, ўз мутахассисидан ўрганмоғимиз зарурдир. Чунки, илмли – маърифатли жамиятда золим, ўғри, муттаҳам, лаганбардор, порахўр юзсизлар бўлмайди. Одамларнинг ҳаққини ейишдан ҳазар қиладиган, фақат қорнини, томоғини ўйламасдан, бу ҳаром луқмаларнинг зиёни дунёда ҳам, охиратда ҳам ўзига уришини англаб етадиган, ўзаро алоқани фақат моддият асосида эмас, балки Aллоҳнинг розилиги асосида қурадиган жамият – илм билан, маърифат билан пайдо бўлади. Инсонларга илмни гўзал услубда, энг гўзал ахлоқда, энг чиройли муомалада улашайлик. Мусулмон инсон ҳамиша ғайратли бўлмоғи, Аллоҳнинг динида шижоат қилиб илм воситасида дарс қилсалар, ҳис ҳаяжонга берилмай ақл ва маърифат нури остида тушунишга ҳаракат қилсалар, мусулмонлар масаласи бир бўлиб ҳеч бўлинмас эди.

«Илм муҳим қуролдур, у билан қисматимиз белгиланади, ва илмнинг қисмати ҳам биз билан ҳал бўлади» Рамазон Бутий.

Аввалам бор ўзимиздаги дангасаликни кетказиб Аллоҳ таолога тақво қилиш, У Зот ҳар бир нарсани кўриб, билиб, ҳисоб-китоб қилиб турганини ҳис этишга одатланиш керак.

Аллоҳ таоло инсонни бекорга яратмаганини, Ўзига ибодат қилиш учун яратганини, ҳали охиратда дину дунё ишларидан сўрашини, бу нарса инсонга улкан масъулият юклашини доимо ёдда тутиш лозим. Шу билан бирга, Аллоҳ таолодан ёрдам, куч-қувват сўраш, дангасалик, лоқайдлик каби иллатлардан паноҳ беришини сўраб дуою илтижо қилишимиз зарурдир.

Махсус сиртқи бўлим талабаси Азизжон Жамолов

157370cookie-checkИслом илм динидир
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting