Ҳар йили “жонли” китоблар рақамли шаклга ўтказилиб, электронлашмоқда. Шундай бўлса-да, ҳеч бир далилсиз айтамизки, кутубхоналарнинг ер юзида йўқ бўлиб кетишига ҳали анча бор.

Кутубхона муҳрини 1-саҳифада ёки китоб ичкарисида ўқиётиб кўп кўрганмиз. Ҳеч бўлмаганда бир марта китоб ўқиш учун кутубхонага борганлар, кутубхона муҳри аниқ белгиланган жойда, аниқроғи, 17-бетда жойлаштирилганлигига эътибор беришган. Шуниси эътиборга лойиқки, ушбу муҳрлашнинг ўзига хос маъноси бор.

Aсарнинг нашр этилиши, жанри ва ҳажмидан қатъи назар кутубхона штампи ҳар доим китобнинг 17-бетида жойлаштирилган. Кутубхонага кўпам йўли тушмайдиган одамлар, эҳтимол, бундай нозик нарсаларга эътибор бермаслар, лекин йилига бир неча марта кутубхонага ташриф буюрганлар буни пайқашган ва табиий савол беришган: нима учун айнан 17-саҳифа? Aслида, штамп учун маълум бир саҳифани танлаш содда мантиққа таянади.

17-саҳифа “анъана”сини яхшироқ тушуниш учун сиз аввал китоб ён томонини кўздан кечиринг. Эътибор бердингизми, китоблар алоҳида-алоҳида тикилган саҳифалар жамланмасидан иборат.

Гап шундаки, ҳар бир алоҳида тикилган саҳифалар 16 бетдан иборат. Табиийки, кейинги саҳифалар жамланмасининг бети 17-саҳифадан бошланади ва кутубхона муҳри шу саҳифага қўйилади. Сабаби, биринчи 16 вароқли саҳифалар йўқолса кутубхона штампи ҳам бирга йўқолади. Бу эса, кутубхоначиларга қийинчилик туғдиради.

Баъзида кутубхонадаги штамп нусха кўчирилиб, бу одатда катта ҳажмли китобларда амалга оширилади, 33-бетдаги учинчи саҳифалар жамланмаси бошига урилади.

Кутубхоначиликда биринчи 16-вароқнинг йўқолиши унчалик қўрқинчли ҳисобланмайди. Нима учун? Чунки, кўпинча эски китобларда, нашрнинг бошида сўзбошиси ва муқаддималар ёзилган бўлиб, унинг йўқолиши китоб таркибига деярли таъсир қилмаган.

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Абдулҳаким Олимов

157910cookie-checkНима учун кутубхона муҳри 17-саҳифага қўйилади?
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting