Тошкент ислом институтида Ўрта Осиё жадидчилик ҳаракатининг йўлбошчиси, ХХ аср ўзбек миллий матбуоти ва янги усулдаги миллий мактаб асосчиси, янги миллий театр ташкилотчиларидан бири Мунаввар қори Абдурашидхон ўғлининг ҳаёти ва ижодига бағишланган онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди.

Адиб, шоир, мураббий, муҳаррир, маърифатпарвар, жамоат арбоби Мунаввар қори Абдурашидхон ўғлининг ҳаёти ва ижодига бағишланган тадбир “Мунаввар қори Абдурашидхон ўғлининг миллий-маърифат юксалишидаги ўрни” мавзусида бўлиб, бугун 25.06.2020 куни ZOOM платформаси орқали ўтказилди.

“Мунаввар қори Абдурашидхон ўғлининг миллий-маърифат юксалишидаги ўрни” мавзусида ташкил этилган онлайн давра суҳбатида Филология фанлари доктори, профессор Нурбой домла Жабборов, педагогика фанлари доктори, проффессор Улуғбек домла Долимов, институтнинг педагок-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.

Тадбирда Мунаввар қори Абдурашидхон ўғлининг ҳаёти ва ижоди, ўзбек миллий матбуоти ривожига қўшган ҳиссаси, янги усулдаги миллий мактаб ҳамда янги миллий театр ташкил қилишдаги саъйи ҳаракатлари, диний ва дунёвий салоҳияти, ўзбек адабиёти ва матбуотига қўшган ҳиссаси, маърифатпарвар ижодини ўрганиш борасидаги илмий тадқиқотлар ҳақида профессорлар томонидан талабаларга маълумотлар берилди.
Маълумки, жорий йилнинг май ойида Президентимиз Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган Адиблар хиёбонига қилган ташрифи чоғида амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ва яратилган шароитларни кўздан кечирганди.

Атоқли шоир ва ёзувчилар, маърифатпарварлар хотирасини ёдга солиб турувчи ушбу боғни халқимиз, қолаверса, ёшлар учун маънавият масканига айлантириш барасидаги Юртбошимиз ташаббуси кенг жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олинди. Эътиборлиси, буюк адибларимизнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш, уларнинг илмий-маънавий меросини кенг тадқиқ этиш бўйича ҳар бир адиб хотирасига барпо этилган ҳайкалнинг муайян олий ўқув юртига бириктириб берилишида ҳам ўзига хос маъно бор.
Шу мақсадда барча олий таълим муассасалари қатори Тошкент ислом институти томонидан ишлаб чиқилган режага мувофиқ маърифатпарвар, жамоат арбоби Мунаввар қори Абдурашидхон ўғлининг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш, маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш борасида амалий ишлар бошланди.
Давра суҳбати якунида талаба-ёшлар адиб ҳаёти ва ижоди, илмий-маънавий фаолияти бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими

158380cookie-checkЯнги усулдаги миллий мактаб асосчиси Мунаввар қори ҳаётига бағишланган тадбир ўтказилди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting