ТАБИБ-БЕМОР МУНОСАБАТИ

Агар инсон докторга мурожаат қилса доктор уни мутахассисга олиб боради, унда ҳам ечим топилмаса, профессорга йўналтирилади. Профессор унинг касаллигини аниқлаб, ташхис қўяди. Тиббиёт илми асосида, беморнинг ҳолатидан келиб чиқиб, ҳукм чиқаради. Беморнинг бу ҳукмга эътироз қилиши ёки тайинланган даво усулини тан олмаслиги ва белгиланган дориларни қабул қилмаслиги ҳеч бир мантиққа тўғри келмаслиги, ҳаммамизга маълум. Айниқса, ҳар бир бемор ўзига ўзи ташхис қўйиб, ўзбошимчалик билан даволанишни бошласа, унда урди Худо дегани…

Инсоннинг тўғри йўналиши бўлса нега мазҳаблар кўп деб қизиқмайди.
Фиқҳий мазҳаблар 4 та эътиқодий мазҳаблар 2та.
Саҳобаларнинг ҳар бири бир мазҳаб бўлганлар.
“асҳобларим юлдуз кабидир, қай бирига эргашсангиз жаннатга кирасиз”
Уламоларимиз барча саҳобаларнинг йўлларига уйғун келадиган қилиб 4 та мазҳабга асос солганлар..
Мазҳаб – йўл дегани. Мужтаҳид ижтиҳод қилиб хукм олган инсон.
Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ 7 ёшларида ижтиҳод қилиш салоҳиятига эга бўлганлар. Қуръондаги хукмларни чиқара олганлар.

МУШТАРАК МАНЗИЛГА ТУРФА ЙЎЛЛАРДАН…

Мазҳабларнинг асосида фарқ йўқ. Фақат тафарруотларда, фаръий, жузъий масалаларда фарқлар бўлади.

Икки дўстнинг табиатлари бир бирига тўғри келадиган жиҳатлари бор, дегани, шу дўстлар мутлақо бир хил дегани эмас. Бунинг имкони ҳам йўқ. Бошқача жиҳатлари бисёр… Еган таомида, кийган кийимида ва ҳакозоларда турфадир улар. Мижозлари хар хил бўлиши мумкин. Аммо шахсига оид жузъий масалаларда мустасно ва бетакрор.

“Алявма акмалту лакум дийнакум”. Мукаммал динимиз эса, ҳар бир мижоз ва ҳар бир шахсга лозим ва етарли бўлган ҳаёт, яшаш рецептини тақдим қила олади. Бу улуғ динда ягона манзил – ризои Илоҳийга элтгувчи йўллар сони ҳам чексиз ва саноқсиз. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам таъкидлаганларидек, ҳар асҳоб битта йўлчи юлдуз, манзил томон йўналган саодатли ёруғ йўл… Асҳоб адади қадар йўл, асҳоб саноғи қадар мижоз ва характерга кўрсатма, асҳоб миқдори қадар рецепт ва муолажа услуби…

МАЗҲАБЛАРГА КЕЛСАК… ЁҲУД УМУМЛАШМАЛАРГА ЭҲТИЁЖ

Ҳажжатул вадоъда 100 минг саҳоба бор эди. Улар динни ёйиш учун йўлга чиқдилар. Борган ерларида ҳар хил саволлар билан мурожаат қилганлар бўлган. Қуръон, суннат, қиёс ижмоъ. Улар ҳам хукм чиқарувчи ҳоким, ҳам фатво берувчи муфтий, ҳамда волий эдилар. Улар эътиқодий ҳамда фиқҳий ҳар қандай масалаларни еча олганлар. Саҳобалар ҳам ўзларининг фитраларига уйғун ўлароқ, ҳар бири ўз усулида таълимот берганлар. Улар турли мамлакатлар, мижози фарқли бўлган, табиати ҳар хил бўлган инсонлар билан яшаганлар. Ҳам муаллим эдилар. Бир сўз билан айтганда, “ЙЎЛЧИ ЮЛДУЗ” эдилар!

Мазҳаб бошиларимиз бу менинг мазҳабим шунга эргашинглар демаган. Мазҳаблар табиий равишда, илмий мактаб услубида шаклланган. Кейинчалик эса, одамлар табиатига мос равишда, ўзига қулай бўлган мазҳаб бўйича истиқомат қила бошлашган. Буни бутун бир миллат ёки элат сифатидаям кузатишимиз мумкин.

Буни худди саҳродан юрилган бир нечта сўқмоқларга қиёслаш мумкин. Бирон манзилга саҳро орқали борадиган саноқсиз йўллардан юришимиз мумкин. Бироқ, илк бир нечта авлод бу каби кўплаб йўллардан фойдаланган бўлишлари мумкин. Давомчилар албатта кўпчилик юравериб сўқмоқ қилиб юборган қулай йўлдан юради. Негаки, бу йўлни борган сари таъмирлаб, қулайлаштириб борилади. Йўлни борган сари қулай манзиллардан, обод маконлардан олиб ўтади. Лекин асло йўл соҳасидаги умумий қонуниятлардан чиқиб кетмайди.

ХУЛОСА ЎРНИДА

Бир неча минг йиллар аввалги башар билан бугунги башар орасида осмон билан ерча фарқ борлиги маълум. Аввалги одамлар турли минтақаларда турли хил ҳаёт тарзи ва менталитетга эга бўлган бўлса, вақт ўтиши билан улар танишиб, яқишлашгани сари кўпчилик жиҳатлар умумлашиб, интеграциялашиб кетди. Ваҳоланки, олдинлари дунёнинг турли бурчакларида кўплаб пайғамбарлар орқали юритилган илоҳий амрлар ҳам Хотамул Анбиё соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали умумлашди.

Не ажабки, барибир инсон фитратан кичик бўлсада мустаснолик, шахсий хусусиятлар мажмуаси. Шу жиҳатдан, кичик ва нозик масалаларда ҳамон турфаланиш давом этмоқда ҳамда давом этажак тоабад. Мана бизга мазҳаб масаласи…

Шариатни пайғамбарлар ўргатади. Қуръонда 25 та пайғамбар зикр қилинган. Ўзи 124 мингта пайғамбар юборилган. Бир даврда бир неча пайғамбарлар яшаганлари ҳам бор. Юсуф Алайҳиссалом, яқуб Алайҳиссалом, мусо алайҳиссаллом ва Хорун алайҳиссаломга ўхшаб битта ерда яшаганлар. Мижоз ва тафарруот нуқталарда фарқлар бор. Инсонларнинг мижози хар ҳиллигига кўра хар ҳил пайғамбарлар юборилган.
Инсониятнинг туфулат даврида Аллоҳ бир неча пайғамбарларни юбориб инсониятни тарбиялаган. Пайғамбар алайҳиссалом камолотга эришгани учун битта ўзлари кифоя қилганлар.

ИККИ ДЎСТ СУҲБАТИДАН

– Мен фақат Қуръон ва Суннатга амал қиламан.
– Қуръондан нечта оят ва Суннатдан нечта ҳадисдан ҳукм олиш мумкин?
– Билмайман.
– Қуръонда 500 атрофида ҳукм оятлари бор. Ибн Қаййимга кўра, ҳукмлар усули 500 ҳадис атрофида айланади. Батафсил ҳукмлар эса қарийб 4000 ҳадисдан олинади. Энди айтчи, инсонлар шариатдан билиши керак бўлган масалалар қанча?
– Билмайман.
– 1 200 000 (бир миллион икки юз мингта) атрофида. Ана шу ададга Қуръон ва Суннатдан юқорида саналган далилларга мурожаат қилинади. Табиийки, шунча масалага мазкур ададдаги далиллар жуда ҳам камлик қилади. Тўғрими?
– Ҳа.
– Унда ҳамма масалангга Қуръон ва Суннатдан далил тополмас экансан. Энди нима қиласан?
– Эээ билмайман.
– Билиб қўй. Энди уммат фуқаҳоларининг даври бошланади. Улар далили бўлмаган миллиондан ошиқ масалани ўзларича ва нафсларига эргашган ҳолда ҳал қилмай, озгина ададдаги ҳукм олинадиган оят ва ҳадисларга қайтаришади. Яъни, қиёс қилишади. Қиёс шариатдаги учинчи далил ҳисобланади. Усул илмини ўқисанг, бошқа далилларни ҳам кўрасан. У далилларнинг ҳаммаси Қуръон ва Суннат атрофида айланади. Уқдингми?
– Сал тушунгандай бўляпман. Усул илми нима?
– Жим бўл! Энди ҳолатингни тушунтираман. “Мен фақат Қуръон ва Суннатга амал қиламан”, дейишинг билан икки катта хатога йўл қўймоқдасан.

1. Фуқаҳолар (масалаларни шариат далилларидан оладиган олимлар) бошлиқ бутун умматга сурбетларча туҳмат қиляпсан. Гўё фақат мен Аллоҳ ва Расулининг айтганини қиляпман, деб.

2. Ўзингнинг ўта жоҳил инсон эканингни кўрсатиб қўймоқдасан.

У елкасини ичига тиққан кўйи мўлтираб қараб турарди…

“Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Н.Усмонова

159130cookie-checkМазҳаб: муштарак манзилга турфа йўллардан…
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting