Шайх Али Тaнтовий Ироқдаги бир университетга адабиёт ўқитувчиси этиб тайинланди.У дарсга киришдан олдин Бағдод кўчаларида анча вақт пиёда айланиб сайр қилди. Дарсга кириб келганида уст-боши чанг бўлиб кетган, хонада эса бошқа бир ўқитувчи талабаларга дарс ўтаётган эди.

Устоз шайх (Али)ни ҳам талабалардан бири деб ўйлаб дўқ қилди:
Эй эшак! Нега дарсга кеч қолдинг?
Шайх Али камоли одоби ила ундан узр сўраб, биринчи қатордаги талабалар ёнига бориб ўтирди. Ўқитувчи гапини келган жойида давом эттирди:
Тез орада сизларга дарс бериш учун йирик адиб, машҳур шоир Али Тaнтовий келади.

Унинг олдида юзимни ерга қаратиб қўйманглар!

Кейин улардан баъзи нарсалар ҳақида сўрай бошлади.

Шайх Али ҳам бошқалар каби оддий талабадек жавоб берар эди. Ўқитувчи унинг зукколигидан ажабланди ва:
Аббосийлар ҳукмронлиги давридаги энг машҳур шоирлардан – Ал-Буҳтурий ва Абу Тамом ижодини қиёслаб бера оласанми? – деб савол берди.

Шайх жуда чиройли тарзда, муфассал жавоб берди.

Ўқитувчи ҳайратга тушиб:
Сен янги талабага ўхшайсан, исминг нима? – деб сўради.

Исмим Али Тaнтовий, – жавоб берди шайх.

Ўқитувчи бу жавобдан ҳушидан кетаёзди.

ТИИ ўқитувчиси Ҳ.Жўрабоев тайёрлади

160770cookie-checkБиз қачон одамларнинг ташқи кўринишига қараб ҳукм чиқармасликни ўрганамиз?
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting