Ҳозирда фотосуратлар орқали жинси, кўриниши ва ёшини ўзгартириш функциясига эга телефон дастурлари одамлар орасида машҳур.

Малайзия мусулмонлари учун FaceApp дастуридан фойдаланиш тақиқланди, деб хабар беради Малайзия федерал ҳудудлари муфтийси. Таъкидланишича, жинси, кўриниши ва ёшини ўзгартириш функциясига эга иловалар шахслар ўртасидаги муносабатларда муаммоларни келтириб чиқаради, шунингдек, инсоннинг жамиятдаги ўрни ва обрўсига путур етказади, деб хабар беради “Inc.Russia” нашри. Фатво ҳужжатида муфтий Қуръон оятларини келтириб, мусулмонларни илова танлашда оқилона ёндошишга ва улардан “яхши мақсадларда” фойдаланишга чақирган.
“Биз яна бир бор таъкидлаймизки, мусулмонлар FaceApp’дан фойдаланмасликлари лозим ҳамда юз тузилиши ўзгарган одамларнинг расмларини ижтимоий тармоқларда баҳам кўришлари мумкин эмас ва жинсларини ўзгартириш учун юз фотосуратларини таҳрирлашлари гуноҳдир”, дейилади муфтий баёнотида.

160840cookie-checkМусулмонларга мода иловаларидан фойдаланиш тақиқланган
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting