Россия Ислом Институтида Илоҳиёт ва Ислом фанлари факультетининг кундузги бўлим битирувчилари учун хатмона тадбири бўлиб ўтди.

Толиби илмлар имтиҳонларни муваффақиятли топширдилар ва битирув диплом ишларини ҳимоя қилиб, Татаристон муфтийси Комил Ҳазрат Самигуллиннинг қўлидан дипломларини олдилар. Маросимда, Татаристон Республикаси муфтийсининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, РИИ ректори Рафиқ Мухаметшин, ўқув ишлари бўйича проректор, Татаристон Республикаси мусулмонлари идораси уламолар кенгаши илмий котиби Рустам Нургалев ва бошқалар қатнашдилар.

Анъанага кўра маросим Қуръон тиловати билан бошланди. Буинский туманидан келган Қуръон ҳофизи Илёс Ҳазрат Собиров оятлардан қироат қилди. Бундан ташқари, РИИ ректори Рафиқ Мухаметшин битирувчиларга мурожаат қилди. У ўз нутқида байрамнинг ғайриоддий форматда ўтказилаётганига урғу берди.

Муфтий Комил Ҳазрат Самигуллин ҳам битирувчиларга ўз тилакларини йўллади: “Мана, ўқишни тамомлаб, диний йўналишда ишлаш арафасида турибсизлар. Севимли пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ бизга, бешикдан қабргача билим олишни васият қилганлигини ҳеч қачон эсдан чиқарманг”.

Бу йил РИИ Илоҳиёт факультетининг кундузги бўлимидан 26 киши ва сиртқи бўлимдан 96 киши диплом олди. Ислом фанлари факультетида эса кундузги бўлимда 19 киши, сиртқи бўлимда 59 киши таҳсил олди. Шундай қилиб, 2020 йилда Россия Ислом институти 200 нафар мутахассисни тайёрлади, деб хабар беради САМ Думаси матбуот хизмати.

160870cookie-checkРоссия Ислом олий маъҳади битирувчиларига диплом топширилди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting