Суратдаги лампочка Масжидун Набавийга 114 йил олдин ўрнатилган.

Лампочка устидаги ёзувларга кўра, бу лампочканинг ўрнатиш санаси Aрабистон яриморолига электр энергия кириб келган ҳижрий 1325 йилга тўғри келмоқда.

Усмонли ҳукмдори Султон Aбдул Ҳамид даврида Масжидун Набавийда таъмирлаш ва кенгайтириш ишлари ҳийжрий 1265-1277 йиллар орқалиғида олиб борилади. Ўша вақтларда масжидда мойли чироқлар ишлатилган. Султон Aбдул Ҳамид ҳижрий 1326 йил 25 шаъбон, милодий 1908 йил 22 сентябрда биринчи маротаба Пайғамбар алайҳиссалом масжидларида электр чироқларидан фойдаланишни жорий қилди.

Ҳижрий 1370-1375 йилларга келиб, Қирол Aбдул Aзиз масжидда кенгайтириш ишларини бошлади ва шу йили Масжидун Набавийдаги 2427та лампочка ва ёритгичларни бир маромда ишлаши учун электр станцияси қурди.

Тарихчи Муҳаммад Саййид Aл-Вакил ўз китобида қуйидагиларни ёзади:

“Дастлабки йилларда, Масжидун Набавий, қуриган палма япроқларини ёқиш орқали ёритилар эди. Ҳижрий 9 йили саҳоба Тамим Дорий фаластиндан мойли лампа олиб келиб Масжидун Набавийни ёритган. Шундай қилиб, Тамим Дорий Масжидун Набавийда чироқ ёққан биринчи одам ҳисобланади”.

Баъзи тарихчилар, биринчи бўлиб халифа Умар ибн Хаттоб таровиҳ намозлари учун Масжидун Набавийни ёритишни йўлга қўйган, дейдилар.

161000cookie-checkМасжидун Набавийдаги 114 йиллик ёритиш лампаси
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting