Ўша хабарларда айтилганидек, онлайн рўхатдан ўтиб, бу йилги Ҳаж-2020 ибодати учун Саудияга борса бўладими?

Аввал хабар берганимиздек, Саудия Арабистони ҳукумати қарори билан бу йилги ҳаж мавсуми фақат Саудия Арабистони фуқаролари ва Саудия ичида яшаётган чет эл фуқарорлари учун чекланган миқдорда ташкил этилмоқда.

Хорижий мамлакатлардан зиёратчилар бу йил қабул қилинмайди. Саудия Арабистонига халқаро авиарейслар тўхтатилган.

Ҳаж-2020 мавсумига онлайн рўйхатдан ўтиш фақат Саудия  аҳолиси ва Саудияда бўлиб турган чет эл фуқаролари учун ташкил этилмоқда, дея хабар бермоқда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати.

Турли фирибгарлик ҳолатларидан огоҳ бўлинг. Ҳаж ва умра масаласи бўйича текширилган ва ишончли хабарларни Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтларидан олишингиз мумкин, дейилади хабарда.

162480cookie-checkИжтимоий тармоқларда “Саудия Арабистони ҳажга онлайн рўйхатдан ўтказишни бошлади” хабари тарқатилмоқда
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting