2019 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг илмий журналларини бирлаштирган илк рақамли платформаUzbekistan Research Online ишга туширилган эди.

Жорий йилнинг июнь ойида «Uzbekistan Research Online» платформасидаги журналлардан 9640 та матнли файллар тўлиқ юклаб олинди ва 143 та янги материал чоп этилди, натижада платформа базасидаги ишларнинг умумий сони 4757 тага етди.

Мақолалар 263 та мамлакатнинг 108 та таълим муассасалари томонидан ўқилган.

✅ Рақамли платформада июнь ойида энг кўп юклаб олинган мақолалар ва журналлар рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, қуйидаги мақолалар энг кўп юклаб олинган:

1. Tourism development in Uzbekistan: current trends and national priorities (“Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш: ҳозирги тенденциялар ва миллий устуворликлар”) 64 марта. https://uzjournals.edu.uz/iiau/vol2020/iss1/27

2. About Persian words used in “Zubdat ut-tavorikh” by Muhammad Rizo Ogahy (“Муҳаммад Ризо Огаҳийнинг “Зубдат ут-таворих” асарида қўлланган форсча сўзлар ҳақида”) 48 марта. https://uzjournals.edu.uz/fdu/vol1/iss1/13

3. Comparative Study Of Phraseological Units With Naming Features In Nonrelated Languages (“Қардош бўлмаган тилларда ном бериш белгилари билан фразеологик бирликларни қиёсий ўрганиш”) 48 марта. https://uzjournals.edu.uz/philolm/vol2019/iss1/9

✅ Энг кўп юклаб олинган журналлар:

👉 Наманган давлат университетининг илмий ахборотномаси (2116 марта) https://uzjournals.edu.uz/namdu

👉 ЎзХИАнинг “Ислом зиёси” журнали (884 марта), https://uzjournals.edu.uz/iiau

👉 Фарғона давлат университети илмий журнали (701 марта).

Маълумот учун, www.uzjournals.edu.uz ОТМлар илмий журналларни бирлаштирган ҳамда икки марта аноним рецензиядан ўтказиш (double-blind peer review) конфигурациясини қўллаш имкони мавжуд бўлган платформа ҳисобаланади.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали

163830cookie-checkUzbekistan Research Online платформасида июнь ойида энг кўп ўқилган мақолалар ва журналлар эълон қилинди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting