Ислом конференсияси ташкилоти қошидаги Халқаро Ислом Фиқҳи академияси уламолари мавзуни ўрганиб “Косметик жарроҳлик” бўйича ҳукм чиқарди

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бу мавзу бўйича тақдим қилинган илмий ишлар муноқаша қилиниб, у ҳақда бўлиб ўтган тортишувларни эшитиб, Ислом конференсияси ташкилоти қошидаги Халқаро Ислом Фиқҳи академияси қуйидагича қарор қилади.
Биринчи: Косметик жарроҳликнинг таърифи.
Косметик жарроҳлик инсоннинг зоҳирий жисмидаги бўлакларидан бирини ўзгартириш орқали унга чирой киритиш ёки шикаст етганлиги сабабли бузилган вазифасини қайта изга тушириш учун хизмат қиладиган жарроҳликдир.
Иккинчи: Косметик жарроҳлик мобайнидаги умумий шартлар ва нормаларга амал қилиш лозим:
1. Жарроҳлик шаръий эътибор билан амалга оширилган бўлмоғи лозим. Масалан, вазифани қайта йўлга қўйиш, айбни ислоҳ қилиш ва хилқатни аслига қайтариш.
2. Жарроҳлик умид этилган манфаатнинг ўрнига зарарни ошириб юбормаслиги керак. Бу ишни мутахассис ва ишончли кишилар амалга оширмоғи лозим.
3. Жарроҳлик амалиётини қилувчи табиб ёки ҳамшира ўша касбнинг аҳли, мутахассиси бўлиши ва бу масъулият академиянинг 142-рақамли қарорига мувофиқ бўлиши лозим.
4. Жарроҳлик амалиёти беморнинг изни билан бўлиши шарт.
5. Табиб онгли ва воқеъ бўлиши мумкин бўлган хатарларни кўра била оладиган бўлиши лозим.
6. Жарроҳликдан таъсири оз бўлган бошқа муолажа бўлмаслиги лозим, бўлса, косметик жарроҳлик ўтказилмайди.
7. Шаръий манбаларга мухолиф бўлмаслиги керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан  қилган ривоятда:
«Игна билан баданига сурат чизувчи аёл ва чиздиртирувчини, соч улайдиганни ва улатадиганни, ҳусн учун тишларининг орасини очувчини ва Аллоҳ халқ қилган нарсани ўзгартирувчини лаънатлаган», деганлар.
Абу Довуд Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилишича, соч уловчи аёл ва соч улаттирувчи аёлни, игна билан баданига сурат чизувчи аёлни ва чиздиртирувчини, оғриқсиз баданига сурат чизувчини лаънатланган.
Ва яна, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзини аёлларга ўхшатувчи эркакни ҳамда ўзини эркакка ўхшатувчи аёлни бундай қилишидан манъ этганлар.
8. Даволаниш қоидаларига амал қилмоғи лозим. Номаҳрам билан холи қолмаслик, авратларни очмаслик ва шунга ўхшаш нарсалардан четланиш шарт. Зарурат учун ёки мажбур бўлиб қолганда зарари йўқ.
Учинчи: Шаръий аҳкомлар:
1. Косметик жарроҳлик зарурат ва ҳожат юзасидан шаръан жоиздир.
А – Жисмдаги аъзо шаклини Аллоҳ халқ қилган ҳолатига қайтариш. Аллоҳ Қуръонда бу ҳақда:

«Дарҳақиқат, Биз инсонни энг гўзал шаклу шамойилда яратдик» (Тийн,4), деб айтган.

Б – Жисм аъзосига таниқли маълум вазифасини қайтариш.
В – Халқий айбларни ислоҳ қилиш, масалан, дарз кетган лаб, қийшиқ бурун, хол, бармоқ ва тишларнинг ортиқчаси ёки бармоқ ёпишиб қолиб, унинг шу тарзда туриши моддий ёки маънавий зарар келтирса.
Г – Бахтсиз ҳодисалар сабабли ёнғин, касаллик ва шунга ўхшаш нарсалар туфайли юзага келган ноқулайликларни бартараф қилиш. Масалан, касал терини олиб ташлаб, соғ терини ямаш амалиёти, аёл кўкрагининг касалликка олиб боришидан хавфга тушилса, баъзи қисмини ёки барчасини олиб ташлаш, соч тўкилиб кетганда, соч экиш. Бу, хусусан, аёлларда учрайди.
Е – Бадбашараликни йўқотиш, хусусан, у нафсий азиятга сабаб бўлса.
2. Косметик жарроҳлик амалиёти тиббий муолажа бўлмай, балки инсоннинг текис хилқатини ўз ҳавойи нафсига эргашиб ёки бошқаларга тақлид қилиб, рағбатларини рўёбга чиқариш мақсадида бўлса, жоиз эмас. Худди юзни муайян кўринишда кўриниш учун ёки фириб қасди ва адолатни бузиш маъносида бошқача қилиш, бурун шаклини ўзгартириш, лабни катта ёки кичик қилиш ва кўз шаклини ўзгартириш ҳамда лунжини кенгайтириш каби “ботокс”лар.
3. Вазнни илмий воситалар билан камайтириш, агар вазн касалликни келтириб чиқарса, жарроҳликдан бошқа йўл қолмаса, зарардан омонда бўлиш шарти билан жарроҳлик амалиёти ўтказиш жоиз.
4. Ажинни жарроҳлик йўли орқали ёки укол орқали модомики, касаллик ҳолати бўлмаса, зарардан омонда бўлиш шарти билан жоиз эмас.
5. Қизлик пардаси бахтсиз ҳодиса ёки зўравонлик оқибатида ёки мажбурлашлик билан йиртилиб кетган бўлса, уни тикиш жоиз. Аммо, фоҳиша сабабли ўша қилган гуноҳини ёпиш учун бўлса, шаръан жоиз эмас. Бу амалиётда дўхтир аёллар бошчилик қилмоғи лозим.
6. Мутахассис табиб тиббий амалларда шаръий қоидаларга амал этмоғи ва жарроҳлик амалиёти қилдираётганларга насийҳат қилмоғи лозим. Чунки, «Дийн насийҳатдир», деб айтилган.

Қуйидаги нарсалар тавсия қилинади:

1. Шифохона ва хусусий клиника докторлари, Аллоҳга тақво қилишни лозим топинг. Амалиёт давомида ҳаром нарсаларга йўл қўйманг.
2. Табиблар ва жарроҳлар хос тиббий машғулот ва косметик жарроҳликка тааллуқли нарсаларда фиқҳини бил-моқлари ва у ишларида шаръий ҳукмни аниқламасдан туриб фақат моддий манфаатни ўйламасликлари лозим. Ҳамда ҳаққга мухолиф бўлган савдога тарғиб қилувчи нарсага ҳам бормаслиги лозим.
Валлоҳу аълам.

Малайзия, 2007 йил 9-14 июль

Академия ҳақида қисқача:

Ислом конференсияси ташкилоти қошидаги Халқаро Ис-лом Фиқҳи академиясининг асосий фаолиятлари қуйидагилардан иборат:
1. Замонавий муаммоларни ўрганиб, ечим топиш учун йиллик кенгашлар ўтказиб туриш.
2. Фиқҳий энсиклопедия нашр этиш.
3. Фиқҳий қоидаларни батафсил ўрганиб, нашр қилиш.
4. Академиянинг мажалласини нашр қилиш.
5. Турли илмий анжуманлар ўтказиш.

Манба

164440cookie-checkКосметик жарроҳлик ва унинг ҳукми
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting