Саудия Aрабистони расмийлари бу йилги ҳаж арконларини бажариш 29 июлдан бошланишини маълум қилди, дея хабар беради Aл-Жазейра. Олдин хабар қилинганидек, бу йилги умумий ҳаж квотаси 10000 эмас, балки атиги 1000 та зиёратчи учун ажратилди. Ҳаж вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу оз миқдордаги квотанинг 30 фоизини шифокорлар ва хавфсизлик хизмати ходимлари эгаллайди. Қолган 70% зиёратчилар 65 ёшгача бўлган Саудия Aрабистони маҳаллий аҳолиси ва ўша ерда бўлиб турган чет элликлардан иборат.

Якшанба 19 июль куни ҳаж қилиши тасдиқланган зиёратчилар 7 кунлик карантинни бошладилар. Ушбу тадбир ҳаж вақтида зиёратчиларнинг соғлигини таъминлаш учун кўрилган хавфсизлик чораларининг бир қисмидир.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунга қадар қиролликда вирус билан касалланганлар қарийб 253 349 тани ташкил этмоқда, шу жумладан 2523 та ўлим – бу Форс кўрфазидаги араб мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткич.

164770cookie-check“Ҳаж-2020” квотаси тасдиқланди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting