Савол: Қурбонлик қилишни назр қилган одам сўйган қурбонлигининг гўштидан емаслиги тўғрисида эшитгандим, шу масалага аниқлик киритиб берсангиз.Жавоб: Қурбонлик гўштини барча инсонлар тановул қилиши мумкин. У қурбонлик эгаси бўладими ёки бошқаси бўладими, бой бўладими ёки камбағал бўладими, назр қилган бўладими ёки назр қилмасдан сўйган бўладими, бозордан сотиб олиб қурбонлик қилганми ёки уйидаги қўйларидан сўйганми фарқи йўқ.

“Ҳидоя”да шундай дейилади: “Қурбонлик қилувчи ўз қурбонлигидан ейди. Бой ва камбағалларга едиради”.
“Бадоиъус саноиъ” да ушбу масала янада батафсил баён этилган: “Қурбонлик эгаси ўз қурбонлигидан ейиши жоиздир. Чунки Аллоҳ таоло “Ундан енглар” дейди (Ҳаж 28-оят). Зеро ўша кунларда у ҳам бошқалар қатори Аллоҳнинг меҳмони ҳисобланади. Шунинг учун Аллоҳнинг зиёфатидан ейишга ҳақдор бўлади.
Бу масаладаги хулоса қуйидагичадир. Жонлиқлар уч турга бўлинади:
1. Барча уламолар итттифоқига кўра эгаси ейиши жоиз бўлган жонлиқлар.
2. Барча уламолар иттифоқига кўра эгаси ейиши жоиз бўлмаган жонлиқлар.
3. Эгасининг тановул қилиши жоизлигида ихтилоф юзага келган жонлиқлар.
Биринчи турдаги жонлиққа қурбонлик гўшти киради. Унинг вожиб ёки нафл, назр билан вожиб бўлгани ёки шундоқ ўзи вожиб бўлганининг фарқи йўқ.
Иккинчи турдаги жонлиқларга ҳаждан тўсилиб қолганда сўйиладиган жонлиқ,.. эҳромда бўлган ҳолда қилинган жиноятлар, масалан соч олдириш, тикилган кийимни кийиш ва шу каби жиноятлар учун сўйиладиган жонлиқлар ва сўйишга назр қилинган жонлиқларнинг гўштлари киради.
Учинчи турдаги жонлиқларга таматтуъ ва қирон каби ҳаж турларини қилгани учун сўйиладиган жонлиқлар киради. Бизнинг мазҳабимизда эгаси булардан ейиши жоиздир. Шофеъийларда эса жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

ТИИ ўқитувчиси Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор тайёрлади

164900cookie-checkҚурбонлик гўштини кимлар ейди?
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting