Истанбулдаги яна масжидга айлантирилган Аё Софияда 86 йил ичида илк бор жума намози ўқилди. Унда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған иштирок этди.

Фото: EPA

Аё Софиянинг ибодатга очилиши муносабати билан бугун эрта тонгдан одамлар жума намозини адо қилиш мақсадида Аё София масжиди томон йўл олишди.

Баъзи йўллар ҳаракат учун ёпилди

Аё София қайта очилгани сабабли Истанбул шаҳрининг баъзи йўлларида транспорт ҳаракати тўхтатилди. Хусусан, Отатурк хиёбони, Ғозий Мустафо Камол Пошо кўчасидан то Тарихий яриморолга қараб кетган барча йўлларда, шунингдек, Галата кўприги, Кеннеди, Решадие, Рагип Кумушпала проспектларига олиб борадиган йўналишларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Евроосиё туннели эса очиқ қолдирилди. Денгиз, метро ва мармарай хизматларида (Истанбулнинг Осиё ва Европадаги қисмларини боғлаган ва бўғоз остидан ўтган темир йўл линияси) ҳаракат давом этди. Боязид ва Эминўну бекатлари орасидаги трамвай ҳаракати душанба куни соат 06:00га қадар тўхтатилган.

Тайёргарлик ишлари

Ибодат вақтида суратлар тўсиб қўйилди Фото: Getty Images

Истанбул ҳокимияти томонидан берилган маълумотларга кўра, Аё София ва унинг атрофида аёллар учун иккита (Меҳмет Акиф боғи, Султонаҳмет мақбараси ёнидаги майдон), эркаклар учун эса учта очиқ майдон (Аё София майдони, Султонаҳмет майдони ва Базилика проспекти) намоз ўқиш учун ажратилди.

Намоз ўқиладиган жойларга Боязид майдони, Сиркеи ва Чаттикапи орқали кирилди.

Фото: EPA/Vostock-photo

Бу жойларга кириш полиция томонидан 11та назорат пункти орқали амалга оширилди. Текшириш пунктларидан тез ва осон ўтилишини таъминлаш учун одамлардан ўзлари билан сумка олиб келмаслик сўралганди.

Фото: Reuters

Эпидемия чора-тадбирлари доирасида майдонларга 35 мингга яқин махсус этикетлар ёпиштириб чиқилди ва тозалик тадбирлари жиддий назорат остига олинди.

Фото: AP/ТАСС

Меҳмонларнинг ҳудудларга кириши соат 10:00дан бошланди. Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан кириш жойларида тана ҳароратини ўлчаш ва ниқоб тақилиши нозорат қилинди. Ҳудуднинг турли қисмларида 17та тиббий пункт ташкил этилди ва уларда 736 нафар ходим хизмат олиб борди. Шунингдек, тиббий хизмат учун 101та тез тиббий ёрдам машинаси ва битта вертолёт ажратилди.

Воқеалар ривожи қуйидагича давом этди:

08:51. Полиция тўсиғини ошиб ўтган одамлар Аё София масжиди томон шошилишди. Йўллар кўплаб сунъий тўсиқлар билан ёпилди.

09:19. Кўплаб маҳаллий ва хорижий матбуот вакиллари аккредитациядан ўтиш учун аккредитация нуқталарига келишди. Мазкур жараён тугаллангач сўнг улар микроавтобусларда майдонга олиб борилди.

09:55. Измир парламенти депутати Биноли Йилдирим Умрание миллий боғида ёшлар билан учрашди ва «Ая Софиянинг қайта ибодат учун очишилиши халқимиз ва бутун ислом дунёси учун муҳим қарор бўлди», деди.

10:18. Аё София масжидининг якуний версияси намойиш этилди.

10.25: Диний ишлар бошқармаси томонидан уюштирилган ибодат дастури бошланди.

Фото: AP/ТАСС
Фото: AP/ТАСС

11:00. Истанбул полицияси бошлиғи Зафар Оқтош Аё София масжидида жума намозини ўқишга доир хавфсизлик қоидаларини маълум қилди.

Фото: Reuters

11:05. Аё София масжиди атрофидаги барча ибодат жойлари тўлгани, эпидемия туфайли ушбу ҳудудларга кириш тўхтатилгани маълум қилинди. Аё София ибодат учун тонгга қадар очиқ қолиши эълон қилинди.

11:44. Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған Кисиклидан йўлга чиқди.

12.03. Эрдўған Аё Софияга етиб келди.

12:30. Президентнинг рафиқаси Эмине Эрдўған ҳам аёллар учун ажратилган бўлимдан жой олди.

13:07. Аё Софиянинг ҳар тўрт минорасида 4 нафар муаззин азон ўқиди.

Фото: EPA/Vostock-photo

13.16. Президент Эрдўған Қуръон тиловат қилди.

Фото: Reuters

13:18. Дин ишлари раҳбари Али Эрбаш жума намозини ўқиди.

Фото: AP/ТАСС
165230cookie-checkАё Софияда жума намози ўқилди-Фотолавҳалар
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting