“Ҳаж-2020″ни жонли эфирда 24/7 соат давомида томоша қилинг

1
3733

Жонли эфирларда Мино, Муздалифа ва Арофатдаги жараёнлар ҳам кўрсатилади.

Барчамиз Ҳаж ва унинг аҳамиятини биламиз: ҳаж Исломнинг бешинчи рукни бўлиб, қодир бўлган ҳар бир мусулмон умрида бир марта бажариш фарз бўлган молиявий-жисмоний ибодатдир.

Қироллик Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги бу йилги Ҳажда фақатгина маҳаллий аҳоли ва ўша ерда яшаётган хорижий миллат вакиллари қатнашиши мумкинлигини маълум қилди.

Бу йил Ҳаж давомида Ҳажарул асвадни ўпиш, Каъбага яқин келиш ҳам тақиқланди. Жамоавий ибодатларни ўз ичига олган ҳаж арконларини бажаришда ҳар бир зиёратчи ўртасида бир ярим метр масофа сақланиши керак. Бундан ташқари, масъулларнинг сўзларига кўра, Каъба тавофида ҳам ушбу қоидага амал қилиниши шарт.

Жамоат намозларида ҳам юз ниқобини тақиш ва масофа сақланашига эътибор берилади.

“Ҳаж-2020″нинг жонли эфирларида Маккадан 20 километр шарқда жойлашган Арофат тоғига йиғилган жамоат ҳам намойиш этилади. Ҳажда зиёратчилар Зулҳижжа ойининг 9-куни Арофат тоғида йиғиладилар. Бу ҳаж кунининг иккинчи куни бўлиб, шу куни мусулмонлар тонг саҳарда Минодан ўтиб, Арофат водийсига борадилар.

166320cookie-check“Ҳаж-2020″ни жонли эфирда 24/7 соат давомида томоша қилинг
Дўстларга улашинг:

1 та изоҳ бор

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting