“Совет даврида бизнинг уйга калбаса кирмаган. 1994 йилда Умра зиёратига бориш насиб қилди. Қарасам, Маккадаги дўконда калбасани турли ҳилини тахлаб қўйибди. Ўша ерда ўқиб юрган ҳамюртимиз бўлган бир йигит билан эдик. Ҳайрон бўлиб қолдим. Йигит:

-Ака, бу ҳалол калбаса. – деди.
«Ҳалол калбаса» деган сўзни биринчи марта эшитишим эди. Жуда ғалати бўларкан. Маккада калбаса…
Хуллас, уйдагиларни бир ҳайрон қолдирай деб, озгина сотиб олдим. Уйга обкелдим. Онам раҳматли дастурхонга қўйдирмадилар. Ҳеч қабул қилолмадилар.
– Бу “анувнақамас”, ҳалол экан, десак ҳам.
– Майли болам, тарелкага теккизмагин шуни, -деб кўнмадилар.

Эртасига ҳоламни ўғиллари зиёратга келдилар. Ҳазилкаш эдилар. Дастурхонда калбасани кўриб:
– Иее, уёққа бориб келганларга бўлвурарканми калбаса, – деб кулган эдилар”.

Шоолим Шомансуров

166380cookie-checkСодда тақводорлик
Дўстларга улашинг:

1 та изоҳ бор

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting