“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар ким қурбонлик қилишга қодир бўлса- ю, қурбонлик қилмаса, вафотидан кейин мажусийлар ёки насронийлар қаторида тирилади”, дедилар.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: “Кимки қурбонлик қилиш учун бозорга борса, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло унинг ҳар бир қадамига ўнта савоб ато этади ва гуноҳларини авф этади. Қурбонликни савдо қилаётган вақтида, унинг ҳар бир айтган сўзини тасбеҳ ўрнига қабул қилади. Қурбонлик учун берган ҳар бир дирҳамга 700 юз дирҳам савобини беради. Қурбонликнинг ҳар қатра қонидан ўнта фариштани яратади ва улар қиёматгача у банда учун истиғфор айтадилар. Қурбонлик гўштининг ҳар луқмоси учун Исмоил алайҳиссалом фарзанларидан бир қўлни озод қилгандек савобини беради”, дедилар.
Камбағал кишилар учун ҳам насиба бор. Камбағал киши учун қурбонлик қилиш муносиб ва мустаҳаб бўлган амаллардандир. Бу нарса Қуръон оятларидан маълум бўлади. Аллоҳ таоло:“Инсонлар байтуллоҳга пиёда келишади” дейди. Бу оятдан маълум бўладики пиёда келувчилар камбағал бўладилар.

Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг маърузаларида қуйидаги ҳикояни келтирганлар:
“Бир киши қурбонлик кунларида қурбонлик қилиш ўрнига уни қийматини бева-бечораларга садақа қилар эди. Бир кеча туш кўрди. Қарасаки, қиёмат қоим бўлибди. Сирот кўприги қоим қилинган. Нарги томони жаннат, жуда кўпчилик ўз уловларига миниб, сирот кўпригидан ўтиб жаннатга кирмоқдалар. У киши эса. Хайрон, қандай ўтишни ва нимага минишни чорасини топа олмас эди. Одамларга уловлар қаердан келаётганини тушунмай хайрон ҳолатда турганида ғоибдан овоз келиб, бу уловлар уларнинг дунёда тайёрлаб қўйган уловларидир. Уларнинг қилган қурбонликларидир. Сиз қурбонлик қилмаганлигингиз учун уловдан маҳрумсиз, деган овоз келди. Уйқудан ўйғонгач тавба қилди.

Ҳалол ҳайвонларнинг етти аъзосини ейиш жоиз бўлмайди. Улар:
1. Оқувчи қон;
2. Эркак ва урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси;
3. Эркак ҳайвоннинг тухими;
4. Сийдик ҳолта;
5. Орқа жинсий аъзоси;
6. Ғудда (безлар);
7. Ўт пуфак.
Одам алайҳиссаломдан то Исо алайҳиссаломгача қурбонлик гўштини ейиш жоиз бўлмаган. Улар даврида қурбонлик Аллоҳнинг ҳузурида мақбул бўлса, бир олов келиб, уни куйдириб юборар эди. Уммати Муҳаммадияга келиб, Аллоҳ таоло қурбонлик қилувчига ўзини қурбонлиги гўштини ейишни ҳалол қилди. Сизларга тақдим қилмоқчи бўлган маълумотларимиз шулардан иборат эди. Чиройли эътиборларингиз учун раҳмат! вассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу.

Аллоҳим барча мусулмонларни қурбонлик қилиш файзи барокати билан сийлагин. Қиёмат даҳшати пайтида бизга бу амалларимизни парда қилгин ва кучини кўрсатгин.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик алайҳ.

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом ноиби Уролназар Мустофо

166670cookie-checkҚурбонлик фазилати – 5
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting