Умматнинг хакими мавлона Шайҳ Ашроф Али Таҳанавий раҳимаҳуллоҳ ўзоқ вақтлардан бири баъзи инсонлар Имом Абу Ҳанифа розиаллоҳу анҳу ҳақида тилларини чўзиб юрадиганларни кўриб юрардилар. Улар айтардилар: Абу Ҳанифанинг мазҳаби ҳадис билан қўллаб қўвватланмаган. Чунки у фикр ва қиёсни саҳиҳ ҳадисдан устун қўяди, деб хужжати ҳам далили ҳам йўқ бошқа даъволарни келтириб, Имом Таҳанавийнинг ғашига тегарди. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг далиллари қадимий китобларнинг кўпида кенг ёритилган бўлса ҳам, лекин турли хил китобларда ва ҳар хил рисолаларда сочилиб ётган эди. Имом Таҳанавий ўша далилларни битта китобга жамлашни хоҳлади. Шу сабабдан “Иҳйаус- сунан” номли китобни ёзишликка киришди. Ўша китобга Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг фиқҳий бобларнинг жамийсида саҳиҳ ҳадислардан бўлган далилларини жамлади. Лекин бу китоб қоралама холатида чоп бўлишидан олдин муаллифдан йўқолди. Аллоҳ таоло хоҳлагани бўлади, у хоҳламаган нарса хеч қачон бўлмас.

Сўнг бир муддатдан кейин Шайҳ ўзи мақсад қилган китобни ёзишга олдинги услубини ўзгартирган холатда киришди.  У китобини исмини “Жомиъул – асар” ва унда Имом Абу Ҳанифа мазҳаби олган ҳадисларни жамлади. Ва унда иснодининг ҳолатига ва ундан далил олиш важҳига қисқача изоҳ берган: бу ҳадисдан ўша масала олинаяпди. Бу ҳадиснинг даражаси бунақа ва ҳакоза. Кейин унга “Тобеул – асар”деб изоҳ берди. Унда яна ҳадисларни тавжиҳи зоҳирида бир- бирига зид келган ҳадисларни йўналтиришни ҳам зикр қилди. Яъни: ҳадислар бир –бирига қарши бўлиши мумкин. Ўшаларни тўғри йўналтириш керак. Иккала китоб ҳам қосимий матбаъасида кичик бир жузда Дейбандда 1315 ҳижрий йилда тош босмада чоп қилинган.

Лекин икки китоби ҳам мухтасар бўлиб, намоз бобларидан ҳам ўтмаган эди. Имом Таҳанавий раҳимаҳуллоҳ олдин ёзган китобга ўхшатиб ёзишни хоҳларди. У киши мақсадлари ҳадисларнинг санади, матни, ривояти ва дирояси ва ҳамма – ҳамма тарафини ўрганишни хоҳлаган. Кейин мана шу буюк мақсадини амалга ошириш учун Мавлона Шайҳ Аҳмад Ҳасан Санбаҳлий раҳимаҳуллоҳга муҳим бир вазифани юклаб, уни унга тайёрлади. Ва Шайҳ Таҳанавий унга бу китобни ёзишлик хизматини топширди. Матнда ҳадисларни, осарларни, уни санадаларибилан қисқача баён қилиш, таълиқларини матн санад жиҳати билан мукаммал ва батафсил шарҳ қилишни айтди. Ўша матнни яна “Иҳёус -сунан”деб, номланди. Кейин унга қўшимча изоҳ берилди уни “Тавзийҳул – хасан”номланди. Имом Таҳанавий раҳимаҳуллоҳ Мавлона Санбаҳлий ёзган ҳар бир нарсага ҳарфма – ҳарф қараб борарди. Унинг ўринларини хожат тушган вақтида ўзгартириб борарди. Хатто бу ишнинг натижаси китобул – хажга етиб келди. Мавлона Санбаҳлий ёзган нарсасига 3 чи марта қарамоқчи бўлди. Олдин ёзган бобларнинг кўпини ўзгартирди. Таҳанавийдан сўрамасдан туриб, бунақа қилиб ёзинг деб, ишорат берган жойларни ўзгартириб ташлади. хатто устози кўрсатма берган жойдан озгина жойи қолди. Яъни: кўп жойини ўзи билганча ўзгартириб ташлади. китоб ўзининг иски юналишидан ўзгариб кетди. Шайҳ Таҳанавий бундан беҳабар эди. Хатто биринчи мужаллади чоп этилган вақтида у ўзгартирган китоб бошқача бўлиб, Шайҳнинг истагидаги китоб эмасди. У ўзгартирган китобда енгил олишлар бор эди. Шайҳ Таҳанавий жияни Шайҳ Зафар Аҳмад Усмонийга аввалги мужалладга кирмаган нарсаларга қўшимча қилишни топширди. Ва яна Санбаҳлий юмшоқ, эътиборсиз қараган ва бўш олган жойларга танбеҳ беришни ҳам хоҳлади. Зафар Аҳмад Усмоний раҳимаҳуллоҳ “Ал – истидрокул- хасан ала Иҳйоус -сунан” номли алоҳида бир китобни ёзди.

Мана шундан сўнг Имом Таҳанавий раҳимаҳуллоҳ Санбаҳлийнинг ёзган қолган китобини чоп этмасликни қарор қилди.Кўнгилдагидайёзмадида. Балки Зафар Аҳмад Усмоний раҳимаҳуллоҳ жиянига янги бир китоб ёзишга буюрди. У китобнинг қолгани: Намоз бобидан фиқҳий китобларнинг охирги бобигача 16 жуз қилиб ёзди. Таҳанавийнинг иҳтиёткорлиги Санбаҳлийни эътиборини олганлиги у киши Санбуҳлий ёзган Иҳйоус – сунан деган китобни ўзини холатида қолдирмай уни исини ҳам ўзгартириб “Иълоус – сунан” бошқача номга кўчиришни хоҳлади. Шу китобга “Исдаул – минан” деган шарҳ ҳам қўшилди унга. 16 жузи чоп қилинди. Мана шу жамланиш натижаси аввалги мужаллад исми “Иҳйоус -сунан” иккинчи мужаллад исми “Ал – истидрокул- хасан ала Иҳйоус -сунан” ва қолган китобнинг исми “Иълоус – сунан” бўлди. Мана исмлардаги ҳар хилликлар зеҳнни ташвишга солади.Зафар Аҳмад Усмоний раҳимаҳуллоҳ иккинчи марта бу китобни чоп қилишда битта исм қилишга қарор қилди. “Ал – истидрокул- хасан”ни “Иҳйоус -сунан” иборалариини ичига киргизмоқчи бўлди, силсилалик равишда битта бўлиши учун. Аллоҳ раҳмат қилсин Ҳакиймул Умма Таҳанавий раҳимаҳуллоҳ вафотидан сўнг мана шу ишни амалга оширди. Мана шу вазифани бажариш учун ёши катта бўлишига қарамасдан кўтарди. Биринчи мужаллад  мустақил холатда Шайҳ Усмонийнинг китоби бўлди. Демак “Иълоус – сунан” китобнинг ҳаммаси у кишига нисбат берилади.

Бу китобнинг ёзилиш қиссаси ва исмлари турли ҳил эди.  Аммо ҳозир Аллоҳга ҳамдлар бўлсин жамиъ китоб бир исмга айланди. Ва у “Иълоус – сунан” дир. Бу китобнинг ҳам муаллифи бир киши у ҳам Мавлона Шайҳ Зафар Аҳмад Усмоний раҳимаҳуллоҳдир.

Бу китобнинг муқаддимаси 3 та уни зикр қилиб ўтиш керак:

Биринчи мужаллад “Инҳаус –сакани ила ман йўтолиу Иълоус – сунани” бу янги китобнинг нафис бир муқаддимаси униШайҳ Зафар Аҳмад Усмоний раҳимаҳуллоҳдир ёзган. Ва унда ҳадис усулларидан муҳим қоидаларни шарҳ қилган. Бу муқаддима биринчи марта Таҳанабаҳунда тош босмада чоп этилган.  Кейингиси Карачида мана шу босмада. Учинчи марта Шайҳ Абдул Фаттоҳ Абу Ғуддоҳ Шомда чоп қилдирган. Таҳқийқи ва таълийқи билан ва унга гўзаллик, куркамлик ва қўшимчалар билан унга зиёда қилган. у киши “Қаваид фи улумил ҳадийс”китобини ёзган. Аллоҳ у кишини яхши мукофат билан мукофатласин.

Иккинчи мужаллад: Мавлоно Шайх Ҳабиб Аҳиад Кайронавий роҳимаҳуллоҳ унда усулул фиқҳга оид ҳадисга оид нафис баҳсларни жамланган тошбосма.

Мавлоно Зафар Аҳмад Усмоний роҳимаҳуллоҳ унда Имом Абу Ҳанифа ҳадис илм аҳли ҳадислар устозлари, шогирдлари ўшани жамлаган укишига етказилган етирозлар ҳар хил чалкаштиришларга бу ерда ҳаммасига жавоб берган. Албатта мана шу Шайх Зафар Аҳмад Усмоний роҳимаҳуллоҳни истикрокул ҳасан аслий китобдан қўшиб юборилди. Буни Таҳонавийнинг вафотидан кейин қилди.Иккинчи жузидан ёз деган эди шунга одоб сақлаб тириклигида қилмади уни. Иҳёус-сунанди бошида мана бундай лафзлар билан келтирилган. Ашрофи Аҳмад Таҳонавий мана шу тўртта Имомнинг энг қадимийси Имоми Аъзам роҳиматуллоҳи алайҳ.

Уролбек Мустанов Эълоус сунан китобидан

ўзбекчага таржима қилди.

16700cookie-checkИълоус Сунан китоби ҳақида сўз
Дўстларга улашинг:

1 та изоҳ бор

  1. salamun aleykum. informative maqola bupti. alloh ajringizni bersin.lekin shunday oliy ilmgohning saytidagi maqolada bir necha tarkib xatolari , suzlar qushilib ketgani yoki texnik kamchiliklar borligi chindanda achinarli. sayt developerlari yoki maqolani taqrir qiluvchilar qul uchida ish qilishligidan darak beradi. imkon bulsa tuzatib quyardim. yoki iltimos maqolani yana bir marta kuzdan kechirib chiqinglar.

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting