1. Вафот этаётган пайтида пешонаси терлаб кетади.

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг ўлими пешонаси терлаши биландир”, деб айтганлар (Ибн Можа ва Термизий ривояти).

Изоҳ: Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Мўминда гуноҳларидан бирортаси қолса, ўлим пайтида унга жазо сифатида пешонаси терлайди», деганлар. Яъни, бу гуноҳи оз қолгани ва бор бўлса ҳам, у шу туфайли ювилиб кетганини билдиради. Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ: «Саҳобалар жон бераётган одамнинг терлаганини яхши кўрар эдилар», деб айтган.

2. Жума кечаси ёки жума кундузи вафот қилади.
Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирор мусулмон киши жума куни ёки жума кечаси вафот қилса, Аллоҳ уни қабр фитнасидан сақлайди”, дедилар (Имом Термизий ва Аҳмад ривояти)

3. Ўлишидан олдин шаҳодат калимасини айтишга муваффақ бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: Кимнинг дунёдаги охирги сўзи “Лаа илаҳа иллаллоҳ” бўлса, жаннатга киради”, дедилар (Абу Довуд ривоятлари).

4. Ҳадисда зикри келган шаҳидларнинг бири бўлмоқ.
Ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шаҳидлар беш хил: вабодан ўлган, қорин оғриғидан ўлган, ғарқ бўлган, қулаган нарсанинг остида қолиб ўлган ва Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган», дедилар (Муттафақун алайҳ).

5. Ибодат устида, масалан намоз ўқиётган, рўзадор ҳолида ёки диний илм мажлисларига бориш, қатнашиш асносида вафот топиши.

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон Аллоҳ таоло бир бандага яхшиликни ирода қилса, ўлимидан олдин поклаб қўяди”, деганларида, саҳобалар: “Бандани поклаб қўйиши нима?” дейишди. Шунда у зот: “Солиҳ амал бўлиб, унга ўша амални бажаришда илҳом беради ва ўша амал устида жонини қабз қилади”, дедилар (Табароний ривояти).

167780cookie-checkЖон чиқар вақтда гўзал хотиманинг 5 аломати
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting