Самуэл Браунбек “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ҳаракатларни олқишлаган.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жавлон Ваҳобов АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчиси Самуэл Дейл Браунбек билан музокаралар олиб борди. Бу ҳақида, у ўзининг “Фейсбук”даги расмий саҳифасида маълум қилган.

Хабарда таъкидланишича, Давлат департаментининг вакили мамлакатимизда диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларни, шунингдек, халқаро экспертлар билан биргаликда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ҳаракатларни олқишлаган.

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

170300cookie-checkДиний эркинликни таъминлаш йўналишидаги ишларга юқори баҳо берилди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting