Олдинги йилларда, тестлар 4 хил турда — содда саволлар, ўртача осон саволлар, мураккаброқ саволлар ва юқори мураккаблик даражасида белгиланар эди.

Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонларида тест саволлари осонлаштирилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори Мажид Каримов 12 август куни Халқаро пресс-клубнинг қабул масалаларига бағишланган сессиясида маълум қилди.

«Тестлар 4 хил турда — содда саволлар, ўртача осон саволлар, мураккаброқ саволлар ва юқори мураккаблик даражасида белгиланар эди. Эндиликда содда саволлар 12 та, ўртача осон саволлар 12 та, 3-даражали мураккаброқ саволлар сони 6 та бўлди.

Юқори мураккаблик даражасидаги саволлар энди йўқ. Икки йилдан бери жуда мураккаб саволлар, яъни олимпиада иштирокчилари учун қўйиладиган саволлар бутунлай олиб ташланган», — деган у.

ДТМ директорининг билдиришича, республика бўйича бир кунда 100 минг одам тест синови топшириши режалаштирилмоқда.

Тошкент шаҳрида тест синовлари учун 10 000 тага яқин ўринли жой тайёрланган, синовлар икки сменада ташкил қилиниб, бир кунда 20 мингга яқин абитуриент тест топширишига имкон яратилади.

Тест топширилгандан кейин эртаси куни натижаларни кўрса бўлади. Бир ҳафта ичида абитуриент қайси йўналишга тавсия этилгани маълум қилинади. Бу маълумотлар ҳамда тўпланган балларни шахсий кабинет орқали билиб олиш мумкин.

170480cookie-checkКириш имтиҳонларида тест саволлари осонлаштирилади
Дўстларга улашинг:

3 та изоҳ бор

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting